Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар
Рўйхатда Қозоғистон етакчилик қилмоқда

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп цемент импорт қилаётган давлатлар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 114 миллион долларга тенг бўлган 2,4 миллион тонна цемент импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 336,5 минг тоннага кўп.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида цемент импорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон — 1,1 миллион тонна;
- Тожикистон — 631,8 минг тонна;
- Қирғизистон — 604,3 минг тонна;
- Эрон — 51 минг тонна;
- Туркманистон — 35,6 минг тонна.
Маълумот учун, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 105,2 миллион долларга тенг бўлган 2,2 миллион тонна цемент импорт қилинганди.
Интервью

Санкция ва оқибатлар: Ўзбекистон молия тизими Россиядан қанчалик мустақил?
«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
Рейтинг

Таҳлил
