Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилаётган давлатлар
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра Ўзбекистонда 10 ойда қарийб 16 минг тонна ерёнғоқни экспорт қилган. Қозоғистон ушбу рейтингда етакчи бўлиб турибди

Ўзбекистон 10 ойда 15,6 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилди. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 20,6 миллион долларга тенг бўлган 15,6 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган.
Ерёнғоқ экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг 10 ойида энг кўп ерёнғоқ экспорт қилган давлатлар:
Россия — 5,3 минг тонна;
Қозоғистон — 2,8 минг тонна;
Озарбайжон — 1,9 минг тонна;
Афғонистон — 927 тонна;
Туркманистон — 912 тонна;
Қирғиз Р — 791 тонна;
Хитой — 735 тонна;
Покистон — 664 тонна;






