Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилаётган давлатлар
Импорт ҳажми 2020 йилга нисбатан қарийб 103 минг тоннага ошган

Ўзбекистон 10 ойда 13 та хорижий давлатдан картошка импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатдан қиймати 44,5 миллион долларга тенг бўлган 389,5 минг тонна картошка импорт қилган. Шунингдек, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 103 минг тоннага ошган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар қуйидагилар:
- Қозоғистон — 128 минг тонна;
- Эрон — 127 минг тонна;
- Покистон — 100 минг тонна;
- Қирғизистон — 19 минг тонна;
- Нидерландия — 11 минг тонна;
- Россия — 4,4 минг тонна;
- Франция — 616 тонна;
- Афғонистон — 374,6 тонна;
- Германия — 66,3 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон бозорларида нима арзонлашиб, нималар қимматлашгани ҳақида хабар берилди.






