Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп мебель экспорт қилаётган давлатлар
Экспорт ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 837 минг долларга ошган

Ўзбекистон 18 давлатга мебель маҳсулотларини экспорт қилган, улар орасида АҚШ, Германия ва Франция бор. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 18 та хорижий давлатларга қиймати 3,4 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 837 минг долларга кўп.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида қуйидаги давлатларга энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган:
- Қозоғистон — 1,7 миллион доллар;
- Қирғизистон — 784 минг доллар;
- Тожикистон — 443 минг доллар;
- Россия — 347 минг доллар;
- Ҳиндистон — 55 минг доллар;
- Туркия — 14 минг доллар;
- Хитой — 13 минг доллар;
- Украина — 11 минг доллар;
- Франция — 2,5 минг доллар;
- Афғонистон — 1,6 минг доллар;
- Молдова — 1,5 минг доллар;
- АҚШ — 0,4 минг доллар;
- Германия — 0,3 минг доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон асосан қайси давлатларга автомобиль экспорт қилаётгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилаётган давлатлар ҳақида хабар берилди.






