Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп мебель импорт қилаётган 10 давлат
Импорт ҳажми 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 7 млн долларга ортди.
Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида 58 та давлатдан мебель импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 58 та хорижий давлатдан қиймати 84,5 миллион долларга тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даври билан солиштирганда қарийб 7 миллион долларга кўпдир.
Қайд этилишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида мебель маҳсулотларини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Корея — 28,4 миллион доллар;
- Хитой — 18,4 миллион доллар;
- Туркия — 13,7 миллион доллар;
- Россия — 8,7 миллион доллар;
- Украина — 3,5 миллион доллар;
- Польша — 2,1 миллион доллар;
- Қозоғистон — 1,9 миллион доллар;
- Беларусь — 1,6 миллион доллар;
- Литва — 1,1 миллион доллар;
- Италия — 848,5 минг доллар.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп мебель экспорт қилаётган давлатлар хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркиби маълум қилингани ҳақида хабар берилди.