Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп мис экспорт қилаётган 6 та давлат
Мис ва мис маҳсулотлари экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 891 тоннага камайди.

Ўзбекистон январь ойида қарийб 8 минг тонна мис ва мис маҳсулотлари экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатга қиймати 71,4 миллион долларга тенг бўлган 7,9 минг тонна мис ва мис маҳсулотларини экспорт қилган. Мис ва мис маҳсулотлари экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 891 тоннага камайган.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон энг кўп мис ва мис маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Туркия — 4,1 минг тонна;
- Хитой — 2,9 минг тонна;
- Россия — 441 тонна;
- Қозоғистон — 136,1 тонна;
- Озарбайжон — 120 тонна;
- Грузия — 104,9 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда Мис саноати кластерини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Алишер Усмонов мис глобал энергетика тизимида муҳим роль ўйнаши сабабли «янги олтин»га айланишини айтгани ҳақида хабар берилди.






