
Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилаётган давлатлар
Экспорт ҳажми январь-октябрь ойларида 77,4 минг тоннани ташкил этди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида қиймати 54,2 миллион долларга тенг бўлган 77,4 минг тонна помидор экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, помидор экспорти 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7,2 минг тоннага камайган. Қайд этилишича, 2021 йилнинг 10 ойи мобайнида Ўзбекистон помидор экспорт қилган асосий давлатлар қуйидагича:
- Россия — 39 минг тонна;
- Қозоғистон — 24,2 минг тонна;
- Қирғизистон — 12,3 минг тонна;
- Тожикистон — 2 минг тонна;
- Беларусь — 53,6 тонна;
- АҚШ — 20,9 тонна;
- Афғонистон — 12,0 тонна;
- БАА — 9,9 тонна;
- Украина — 9,1 тонна;
- Германия — 0,5 тонна.
Аввалроқ Ўзбекистонда помидор нархида пасайиш кузатилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев мева-сабзавот экспорти 5 миллиард16 долларга етказилишини айтгани ҳақида хабар берилди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz





