Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп шакар импорт қилаётган 5 та давлат
Импорт ҳажми 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 10,5 минг тоннага камайди.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойда 23,2 минг тонна шакар импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 13 миллион долларга тенг бўлган 23,2 минг тонна шакар импорт қилган. Шунингдек, шакар импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага камайган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп шакар импорт қилган давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Россия — 5,3 минг тонна;
- Озарбайжон — 4,6 минг тонна;
- Польша — 3,7 минг тонна;
- Украина — 3,4 минг тонна;
- Қозоғистон — 1,5 минг тонна.
Аввалроқ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида пахта ёғи ва шакар нархи пасайгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш 3 бараварга ошгани ҳақида хабар берилди.






