
Рейтинг. Ўзбекистон импортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат
Январь ойидаги импорт ҳажми 2,1 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистон январь ойида 2,1 миллиард долларлик маҳсулот ва хизматларни импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,5 миллиард долларни ташкил этган. Шундан 2,1 миллиард доллар импорт ҳиссасига тўғри келади.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат:
- Хитой — 463,8 миллион доллар;
- Россия — 392,6 миллион доллар;
- Корея — 211 миллион доллар;
- Қозоғистон — 205,8 миллион доллар;
- Туркия — 144,5 миллион доллар;
- Ҳиндистон — 42,9 миллион доллар;
- Бразилия — 41,2 миллион доллар;
- Германия — 39,5 миллион доллар;
- Украина — 35,6 миллион доллар;
- Литва — 32,7 миллион доллар.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг январь ойидаги ташқи савдо айланмаси ҳажми хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган 10 та давлат ҳақида хабар берилди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz



