Rolls-Royce Россия титанини сотиб олишдан бош тортди
Rolls-Royce 2015 йилдан бери босқичма-босқич Россия титанига қарамликдан воз кечмоқда.

Буюк Британиянинг Rolls-Royce ҳолдинги самолёт двигателлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган Россия титанини сотиб олишни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания раҳбари Уоррен Ист маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, компания Украинадаги янги можарони олдиндан сезиб, етарлича металл тўплаган ва у билан ўзини бошқа етказиб берувчилар орқали таъминлай олади.
«Биз сўнгги бир неча ой ичида манбаларимизни диверсификация қилдик. Бундан ташқари, рус етказиб берувчимизнинг захираларини тўпладик. Бошқа жойлардан ҳам титан олишимиз мумкин. Россиядан бир муддат титан олмаймиз деб ўйлайман», — деди Ист.
Rolls-Royce 2015 йилдан бери босқичма-босқич Россия титанига қарамликдан воз кечмоқда.
Маълумот ўрнида 24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилишини маълум қилди. Киев Москва билан дипломатик алоқаларни узди.






