Россияда Instagram’га «танаффус» функцияси қўшилди
Функция ижтимоий тармоқда ўтказилган вақтни назорат қилади.

Россиядаги Instagram’да «танаффус» функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Inc.» хабар берди.
Қайд этилишича, компания бу хусусиятни хавфсиз интернет ҳафталиги олдидан қўшишга қарор қилган. Бу фойдаланувчиларга Instagram’да қанча вақт сарфланаётганини яхшироқ назорат қилиш ва ўз саломатлигини кузатиш имконини беради. Функция кўриш тасмасини тўхтатади ва пауза қилишни таклиф қилади.
Фойдаланувчилар 10, 20 ёки 30 дақиқада бундай билдиришномаларни олиш вақтини белгилаши мумкин. Билдиришномада иловани ёпиш таклиф қилинади ва қандай қилиб яхшироқ дам олиш бўйича мутахассис маслаҳатини берилади.
Функцияни ёқиш учун «Аккаунт» ёрлиғига, кейин эса «Ҳаракатлар» бўлимига ўтиш керак.
Аввалроқ Instagram’га янги функция қўшилгани хабар қилинганди.






