Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 21:00 · 25.02.2022

Россияликлар Украинадаги операция фонида банкоматлардан 111 млрд рубль нақд пул чиқариб олди

Россияликлар пандемия бошланган 2020 йилда ҳам йирик миқдордаги пулларни нақдлаштирганди.

Россияликлар Украинадаги операция фонида банкоматлардан 111 млрд рубль нақд пул чиқариб олди
Фото: «novostivl.ru»

Россияликлар Украинадаги ҳарбий операциянинг биринчи кунидаёқ банкоматлардан 111 миллиард рубль нақд пул чиқариб олди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, Россия ҳарбийларининг Украинадаги махсус операциясининг биринчи кунида россияликлар бутун мамлакат бўйлаб банкоматлардан 100 миллиард рублдан ортиқ нақд пул чиқариб олган. Бундан олдинги энг катта қиймат — 175 миллиард рубль — 2020 йил март ойида, пандемия бошланганида қайд этилган.

Украинада махсус ҳарбий операция бошланган 24 февраль куни Россияда муомаладаги нақд пуллар ҳажми 111,3 миллиард рублга ошди. Бу 2020 йилнинг 27 мартидан бери энг юқори ўсиш бўлди, ўшанда пандемия авж олиши ва Президент Владимир Путиннинг йирик депозитлардан олинадиган фоиз даромадларига солиқ жорий этиш таклифи фонида 174,9 миллиард рубль миқдорида нақд пул чиқариб олинганди.

Қайд этилишича, Путиннинг 22 февралдаги Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қароридан сўнг муомаладаги нақд пуллар ҳажми бор-йўғи 1,9 миллиард рублга ошган.

Президентнинг Донбассда ҳарбий операция бошлаш ҳақидаги шошилинч мурожаатидан сўнг рубль кескин тушиб кетди — 24 февралда доллар курси 90 рублга яқинлашди, евро 100 рублдан ошди. Марказий банк рубль курсини барқарорлаштириш учун валюта интервенциялари бошланганини эълон қилди.

Натижада Россиянинг йирик банклари мижозлари банкоматлардан нақд пул ечиб олишда муаммоларга дуч келди: банкноталар етишмади ва узун навбатлар юзага келди. Кредит ташкилотлари вакиллари нақд пул тақчиллиги тизимли хусусиятга эга эмаслигига ишонтириб, банкоматларни ўз вақтида тўлдиришга ваъда берди.

«Эксперт РА»нинг валидация департаменти бошқарувчи директори Юрий Беликовнинг сўзларига кўра, 24 февраль куни нақд пулга бўлган талабнинг энг юқори чўққиси кузатилган. У «ахборот фони» туфайли яқин кунларда нақд пул олиш ҳажмининг ошиши кутилиши мумкинлигини тан олди, аммо талаб анча тез барқарорлашишини таъкидлади. Беликовнинг таъкидлашича, Россия банкларида аҳоли ва бизнеснинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун етарли даражада юқори ликвидли активлар мавжуд.

Аввалроқ Россиянинг санкцияга учраган банк карталари Apple Pay ва Google Pay’да ишламаслиги хабар қилинганди. Шунингдек, Россиялик миллиардерлар Украинадаги ҳарбий амалиётлар туфайли қанча бойлик йўқотгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда