Samsung заводида чип ишлаб чиқариш ҳажми ошди
Компаниянинг Хитойдаги заводида чип ишлаб ҳажми 2022 йил охирига қадар 14,3 млрд доллардан ошиши кутилмоқда
2022 йилда Samsung компаниясининг Хитой заводида чип ишлаб чиқариш 14,3 миллиард доллардан ошади.
Қайд этилишича, Хитойнинг Шенси провинцияси Циан шаҳридаги Samsung заводида чиплар ишлаб чиқариш ҳажми Covid’га қарши чекловларга қарамай, жорий йил охиригача 100 миллиард юандан (14,3 миллиард доллар) ошиши кутилмоқда.
«Қисқа муддатли қийинчиликлар мавжуд, аммо узоқ муддатли истиқболда биз Хитой бозори ва Хитой иқтисодиётига доимо оптимистик қараймиз», – деди Samsung China Semconductor раҳбари.
Маълумот учун, 2014 йилнинг май ойида ишга туширилган Sian шаҳридаги заводнинг биринчи босқичига инвестициялар 13,7 миллиард долларни ташкил этди, иккинчи босқичда эса 2021 йил октабр ойида тўлиқ қувват ишга туширилди, компания кенгайтиришга 13,3 миллиард доллар сармоя киритилди.