«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди

19:00 | 24.5.22

Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

17:15 | 24.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди

16:07 | 24.5.22

Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди

14:43 | 24.5.22

Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди

13:30 | 24.5.22

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12:38 | 24.5.22

Австрия Россиянинг 254 млн евролик активларини музлатиб қўйди

10:37 | 24.5.22

Balenciaga тўлов учун криптовалюталарни қабул қила бошлайди

9:15 | 24.5.22

Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?

21:10 | 23.5.22

Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил

19:40 | 23.5.22

Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди

15:09 | 23.5.22

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

14:23 | 23.5.22

Тошкент вилоятида Туркманистон манатини долларга алмаштираётганлар қўлга олинди

12:05 | 23.5.22

UzAuto ва Турин политехника университети Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади

12:00 | 23.5.22

Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди

Йиғилишда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгиланди.

Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди
Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раислигида 14 декабрь куни хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 11 майда давлат раҳбарининг «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Унда мазкур соҳани муҳим драйверга айлантириш ва 2023 йилга қадар хизматлар ҳажмини икки бараварга ошириш белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

30 сентябрда яна бир муҳим ҳужжат — «Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент фармони қабул қилиниб, пандемия даврида умумий овқатланиш, савдо, туризм, транспорт соҳалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилди. Тадбиркорлар билан учрашувларда айтилган муаммолар ҳал этилди.

Жорий йилда жами 18 триллион сўмлик 29 мингта лойиҳа амалга оширилиб, хизматлар соҳаси 20 фоизга ўсган. Лекин, 5 та туман ва шаҳарда ўсиш суръати кам бўлган. Умуман, жойларда аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси пастлигича қолмоқда.

Шу боис йиғилишда хизматлар соҳасини кенг ривожлантириш, фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бу борада ҳар бир ҳудудга алоҳида ёндашув зарурлигини таъкидлаб, аниқ мисоллар келтирди. Туман ва шаҳарларнинг аҳоли сони, географик жойлашуви, иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, 3 та йўналиш белгиланди.

Биринчи йўналиш — хизматлар соҳасини 158 та туманда ривожлантириш.

Хусусан, сайёҳлик масканлари бор 45 та ҳамда тоғли ҳудуддаги 40 та туманда туризм хизматлари кўпайтирилади.

Масалан, Шаҳрисабз туманининг Наврўз, Мираки, Оқдарё ва Ҳисор қишлоқларига йилига 500 мингга яқин саёҳатчилар келади. Агар шу ҳудуддаги 65 километр йўл таъмирланиб, интернет ва мобиль алоқа яхшиланса, хизматлар ҳажми 3-4 баробар ошиши мумкин. Натижада меҳмон уйлари, савдо ва овқатланиш шохобчалари очилиб, қўшимча иш ўринлари пайдо бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари бундай туманларни зарур инфратузилма билан таъминлаб, ерларни тайёр лойиҳа билан аукционга чиқариш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, туризм соҳаси учун махсус солиқ режими жорий этиш, меҳмон уйлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қайд этилганидек, саноати ривожланган 27 та туманда савдо, умумий овқатланиш, логистика, меҳмонхона ва кўнгилочар масканлар хизматларига устуворлик берилади.

Қишлоқ хўжалигида даромад юқори бўлган туманларда умумий хизматлар билан бирга, замонавий агрохизматлар ривожлантирилади.

Масалан, Қамаши туманида Агрохизматлар маркази, хусусий ветеринария корхоналари ташкил этилади. Туман марказида 200 тонналик совуткичга эга «Экобозор» қурилади ва мингта иш ўрни яратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Туман ҳокимларига Қамаши мисолида шундай дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Маълумки, келгуси йил 21 та туманда 10 минг оила учун «Янги Ўзбекистон» массивлари, мактаб, боғча ва тиббиёт масканлари қурилади. Бу ҳам сервис ва савдони ривожлантириш учун жуда катта имконият экани таъкидланди.

Чегара олдида жойлашган 25 та ҳамда халқаро автомагистрал ва темир йўл ўтган 100 та туман савдо ва логистика хизматлари кўрсатишга ихтисослаштирилади. Шу боис мутасаддиларга йўл бўйи хизматларини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, қўшни давлатлар билан чегара пунктлари ва уларга борадиган йўлларда сервис инфратузилмасини тубдан яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Умуман, мазкур 158 та туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 300 минг иш ўрни яратиш мумкинлиги таъкидланди.

Иккинчи йўналишда 29 та ўрта ва йирик шаҳар ҳамда аҳолиси 300 мингдан кўп 6 та туманда замонавий бозор хизматлари ривожлантирилади.

Бу борада кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан самарали фойдаланиш, енгил конструкцияли объектлар учун ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича топшириқлар берилди.

Шаҳарларда аксарият мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ўринлар етишмаётгани сир эмас. Шу боис хусусий таълим хизматлари қамровини кенгайтириш, мактаб ва боғча қуриш учун ер майдонларини ажратиш бўйича вазифалар белгиланди.

Тошкент вилояти тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда ёшларни замонавий хизматларга ўқитадиган IT-академиялар ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Умуман, мазкур 35 та шаҳар ва туманда хизмат кўрсатиш соҳасида 200 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Учинчи йўналишга кўра, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида юқори даромадли хизматларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Мисол учун, пойтахтнинг Сергели туманидаги ер усти метроси атрофида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида 5 мингта иш ўрни яратиш имконияти бор. Ёки рассомчилик, ҳайкалтарошлик, ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиладиган «санъат кўчалари» ташкил этиш мумкин.

Мутасаддиларга музейлар фаолиятини яхшилаш, кўргазмаларини кенгайтириш ва туристлар учун янги йўналишлар очиш юзасидан кўрсатма берилди.

Яна бир масала — Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда «Такс фри» тизимини жорий этиш, шаҳар ичида «Дюти фри» дўконларини очиш орқали чакана савдо ҳажмини янада ошириш мумкин. Шу боис хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Умуман, Тошкент, Наманган ва Самарқанд шаҳарларида хизмат кўрсатиш соҳасида 750 минг иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган.

Келгуси йилда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга 500 миллион доллар ажратилиши белгиланди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Бизнес, Молия 19:00 | 24.5.22
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
Иқтисодиёт 17:15 | 24.5.22
Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди
Молия 16:07 | 24.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди
Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди
Бизнес, Молия 14:43 | 24.5.22
Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди
Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди
Бизнес, Молия 13:30 | 24.5.22
Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Молия 12:38 | 24.5.22
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди