Солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Сирожиддин Эшматов Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

Ўзбекистонда Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўрибосар тайинланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» канали ёзмоқда.
Қайд этилишича, Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Эшматов Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Эркин Нарманов Сирожиддин Эшматов ўрнига Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Ҳилола Умарова Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Ҳилола Умарова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилган.






