Tesla 2021 йил рекорд даражада даромад кўрди
Илон Маск компания 2022 йилда бозорга янги автомобиль моделларини олиб чиқмаслигини айтди.

Американинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси 2021 йилда компания объектлари етказиб бериш занжиридаги муаммолар туфайли тўлиқ қувват билан ишламаётганига қарамай, рекорд даражадаги соф фойда қайд этди.
Компания пресс-релизига кўра, йиллик соф даромад ўтган йилги 721 миллион долларга нисбатан 7,7 баравар ошиб, 5,52 миллиард долларни ташкил этди.
2021 йилда автомобиль ишлаб чиқарувчининг даромади 71 фоизга ошиб, 53,8 миллиард долларни ташкил этди, автомобиллар савдоси эса 87 фоизга ошиб, рекорд даража — 936 мингта автомобилга етди.
Тўртинчи чоракда Tesla’нинг соф даромади 2020 йилнинг шу давридаги 270 миллион доллар ёки ҳар бир акция учун 0,24 долларга нисбатан 2,3 миллиард долларга ёки ҳар бир акция учун 2,05 долларга ошган.
Tesla’нинг чораклик даромади 65 фоизга ошиб, 17,7 миллиард долларни ташкил этди, бу кўрсаткич бўйича ўртача бозор прогнози 17,1 миллиард долларни, автомобиллар савдоси эса 71 фоизга ошиб, 308,65 мингтагача автомобилни ташкил этди.
Tesla бош директори Илон Маск инвесторлар билан бўлиб ўтган конференция чоғида компания жорий йилда бозорга янги автомобиль моделларини олиб чиқмаслигини айтди.
«Tesla бу йил асосий эътиборни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратади», — деди Маск ва 2022 йилда юк ташиш ҳажмини 50 фоиздан ортиқ оширишни кутаётганини таъкидлади.
Тесла акциялари 26 январь куни қўшимча савдоларда 0,8 фоизга тушди. Охирги 12 ой ичида уларнинг қиймати 8,5 фоизга ошди.






