Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 14:44 · 23.02.2022

«Тошкент–Мўйноқ–Нукус авиақатнови йўлга қўйилади» — Президент Қорақалпоғистонга сафарни Мўйноқ аэропортидан бошлади

Давлат раҳбари мўйноқликлар билан гаплашди.

«Тошкент–Мўйноқ–Нукус авиақатнови йўлга қўйилади» — Президент Қорақалпоғистонга сафарни Мўйноқ аэропортидан бошлади
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Мўйноқ шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Маълумки, бу ер Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидан биридир. Энг яқин шаҳар — Қўнғиротгача 100 километр, Қорақалпоғистон маркази — Нукусгача 200 километр масофа бор. Бу коммуникацияда қийинчилик туғдириши табиий.

«Шу боис мўйноқликларнинг ҳаёти, шароитларига давлат раҳбарининг эътибори бошқача. Бу ҳудудни ривожлантириш бўйича иккита қарор қабул қилиниб, манзилли дастурлар амалга оширилган. Президентимизнинг ўзи ҳам Мўйноққа икки марта – 2018 ва 2019 йилларда ташриф буюрган», дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ўшанда бу ерда транспорт коммуникацияларини яхшилаш бўйича кўрсатма берилган эди. Шунга мувофиқ, автомобиль йўллари таъмирланди. Мўйноқ аэропорти янгиланиб, ишга туширилди.

Бу «ҳаво порти» 1947 йилда қурилган бўлиб, илгари кичик самолётларни қабул қилган. Кейинчалик умуман ишламай ҳам қолган эди. Бугун ҳаётга қайтган бу аэропортга илк бор Ўзбекистон Президентининг самолёти келиб қўнган.

Давлат раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аэропортда 50 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги ва майдончалар таъмирланган. Мажмуа атрофи кўкаламзорлаштирилган.

Президент шу ерда мўйноқлик ёшуллилар, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар билан учрашди.

«Охирги беш йилда кўп нарсани ўргандик, илгари ишонилмаган нарсаларга ишондик. Мен биринчи келганимда ‘маданият Мўйноқдан бошланади’ дегандим. Шундай бўлаяпти. Мана шу аэропорт ҳам бир мисол. Энди Тошкент — Мўйноқ — Нукус авиақатнови йўлга қўйилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташрифдаги яна бир янгилик — Оролбўйини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманлари муайян вилоятларга бириктирилган. Президент бунинг сабаби ва аҳамиятини тушунтириб берди.

«Оролбўйида аҳвол ёмон деб кўпчилик гапиради. Лекин ҳамма ҳам бу ерга келиб кўрмаган. Оролнинг ҳавосидан нафас олиши, шароитни кўриб, адолатли баҳо бериши учун бу ерга бутун республикадан раҳбарларни юбордим. Қорақалпоғистон ривожига катта маблағ йўналтирамиз», — дейди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари Мўйноқдаги долзарб масалалар, келгуси ишлар бўйича аҳоли фикрини сўради.

«Бу ерда қийинчиликларда тобланган, меҳнаткаш одамлар яшайди. Фақат уларга ишлаш учун шароит яратиб беришимиз керак. Лекин қандай корхона қурамиз? Нима ишлаб чиқарамиз? Унинг бозори нима бўлади? Самолёт келгани бежиз эмас. Энди маҳсулотларни ташиш осонлашади. Шунинг учун сизлардан илтимосим: аччиқ, асосли, манфаатли гапларни айтинглар. Биргаликда яқин икки йилга аниқ режаларни белгилаб олишимиз керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Жамоатчилик вакиллари ҳудуддаги муҳим масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди. Президент уларни қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга топшириқлар берди. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари билан бирга хизмат турларини кенгайтириш, хусусан, кўнгилочар ўйинлар учун солиқ имтиёзлари бериш зарурлигини таъкидлади. Бу ички туризм ривожига, иш ўринлари очилишига хизмат қилади.

Мўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Учрашувда ушбу вилоят тадбиркорлари томонидан Мўйноқ туманида амалга ошириладиган ишлар ҳақида аҳоли вакиллари олдида тақдимот ўтказилди. Қайд этилганидек, бу ерда истироҳат боғи қурилади, қўшимча қувур тортиб келинади. Кексалар санаторий, болалар оромгоҳларга юборилади. Давлат раҳбари аҳоли саломатлиги масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу ерга келиб ишлайдиган шифокорларга ойлик устамалар бериш, уй билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди