Уоррен Баффет Apple’нинг рекорд капиталлашуви туфайли 120 млрд доллар ишлаб олди
Berkshire Hathaway 2016 йилдан бошлаб Аппле акцияларини босқичма-босқич сотиб олмоқда.

Йирик инвестор Уоррен Баффет Apple’нинг рекорд капиталлашуви туфайли 120 млрд доллар ишлаб олди. Бу ҳақда CNBC нашри ёзмоқда.
Apple капиталлашуви 2022 йил бошида 3 триллион долларга етди, 3 январь куни акциялар 182,86 долларлик чегарадан ошиб кетди. Уоррен Баффет томонидан асос солинган ва Apple акцияларининг 5 фоизига эгалик қилувчи Berkshire Hathaway акциялар ўсишидан 120 миллиард доллар даромад олди.
Berkshire Hathaway 2016 йилдан бошлаб Аппле акцияларини босқичма-босқич сотиб олмоқда. 2018 йилга келиб холдинг ўз қўлида технологик гигантнинг 5 фоиз улушини тўплади ва тахминан 36 миллиард доллар сарфлади.
Ушбу акцияларнинг умумий бозор қиймати январь ойи бошида 160 миллиард долларга етди. Шунга кўра, тахминан 120 миллиард доллар Баффет компанияси улушининг бозор баҳосининг ошиши эди.
РБКнинг ёзишича, 2021 йил декабрь ойи ўрталарида Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway портфелидаги Apple улуши 50 фоиздан ошди.
«Бу, эҳтимол, дунёдаги мен билган энг яхши бизнесдир», — дейди Баффет.
Berkshire Hathaway’нинг Apple’дан кейинги учта йирик активи — Bank of America, American Express ва Coca-Cola бўлиб, улар биргаликда бутун портфель қийматининг 30,42 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, Berkshire ҳанузгача 150 миллиард долларга яқин нақд пулни ўзида сақлайди.






