Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

10:57 · 06.02.2023

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди

10:30 · 06.02.2023

Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo

15:31 · 05.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди

13:06 · 05.02.2023

Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади

17:19 · 04.02.2023

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди

16:07 · 04.02.2023

Telegram’дан бирга-бир кўчирилган «миллий мессенжер». Humo дастурчилари ушбу ҳолатга изоҳ берди

13:59 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газни бепул беради

12:28 · 04.02.2023

Қозоғистон Миллий банки дунёда биринчи бўлиб 3D технологияли тангаларни муомалага чиқарди

11:22 · 04.02.2023

Георгий Паресишвили Тошкент фонд биржасига раис этиб тасдиқланди

19:21 · 03.02.2023

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилмоқда

18:24 · 03.02.2023

Yandex Go Ўзбекистонда янги хавфсизлик функциясини ишга туширди

17:39 · 03.02.2023

Электрон логистика порталининг мобил иловаси ишга туширилди

16:10 · 03.02.2023

Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин

15:25 · 03.02.2023

Тошкентдаги 35 та газ «заправка» фаолияти тикланди

14:36 · 03.02.2023

Аномал совуқдан зарар кўрган тадбиркорларга қандай енгилликлар берилади?

14:25 · 03.02.2023

«‘Иккинчи хотин’га ғамхўрлик қилинг», «Маҳрга техника сўранг» каби реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

13:16 · 03.02.2023

Европа Марказий банки асосий ставкаларни 0,5 фоизга оширди

11:53 · 03.02.2023

Африканинг собиқ энг бой аёлига АҚШга кириш тақиқланди

Forbes 2013 йилда Изабель дос Сантосни Африканинг энг бой аёли деб топган.

Африканинг собиқ энг бой аёлига АҚШга кириш тақиқланди
Фото: «isabeldossantos.com»

Америка Қўшма Штатлари Анголанинг собиқ Президентининг СССРда туғилган қизи, 2021 йилнинг январигача Forbes миллиардерлари рўйхатида бўлган Изабель дос Сантосга нисбатан санкциялар жорий қилди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг баёнотида айтилишича, «Ангола давлат корхонасининг собиқ раиси»га қарши санкциялар «унинг шахсий мақсадларда давлат маблағларини ўғирлаш йўли билан йирик коррупцияга алоқадорлиги учун» жорий этилган. Бу ҳақда Forbes ёзқмоқда.

Блинкен санкциялар «Магнитский қонуни» доирасида киритилаётганини таъкидлаган. Санкция рўйхатига киритилган шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг АҚШга кириши тақиқланган.

Изабель дос Сантос 1973 йилда Бакуда Жозе Эдуарду дос Сантос оиласида туғилган. Ўша пайтда Жозе Эдуарду Анголани озод қилиш учун халқ ҳаракати фаоли бўлган. Кейинчалик Изабелнинг отаси Анголанинг Президенти бўлди ва 1979 йилдан 2017 йилгача мамлакатни бошқарди.

2013 йилда Forbes Изабель дос Сантосни Африканинг энг бой аёли деб топди, ўшанда унинг бойлиги 3,5 миллиард долларни ташкил қилган. Халқаро тадқиқотчи-журналистлар консорциуми (ICIJ) маълумотларига кўра, дос Сантос ва унинг турмуш ўртоғининг бизнес империяси 400 дан ортиқ компанияларни ўз ичига олган. Ўша компаниялар Ангола ҳукумати орқали миллиардлаб доллар шартномаларни қўлга киритган.

Изабелнинг отаси, яъни Ангола Президенти истеъфога чиққанидан кейин мамлакатда унга қарши тергов бошланди. Африканинг энг бадавлат аёли давлатга қарашли Sonangol нефть компаниясининг раҳбари бўлиб ишлаган вақтида пул ўмариш ва пул ювишда айбланган. Ўз навбатида, тадбиркор бу айбловларни рад этган. 2019 йил охирида Ангола ва Португалияда дос Сантос ва унинг эрининг активларига блок қўйилди (2020 йил ноябрь ойида эри вафот этди).

2021 йил бошида Изабель дос Сантос миллиардерлар рейтингидан чиқиб кетди — Forbes дос Сантоснинг молиявий ҳолатини 1 миллиард доллардан кам, деб баҳолади.

Блинкен бир вақтнинг ўзида Колумбия, Гватемала, Никарагуа, Сальвадор, Либерия, Ангола ва Украинанинг ҳам бир неча фуқаросига нисбатан санкциялар қўлланилишини эълон қилди. Украиналик Александр Тупицкий «жиддий коррупция ҳаракатлари, жумладан, Украина суд тизимида хизмат қилаётган вақтида пора олгани учун» рўйхатга киритилган. Бироқ Тупицкий Украинанинг Конституциявий суди сайтида ҳали ҳам раис сифатида рўйхатда турибди.

Блинкен ўз баёнотида Қўшма Штатлар Халқаро коррупцияга қарши кураш куни — 9 декабрь муносабати билан «коррупцияга қарши кураш бўйича қўшимча дадил чоралар» кўраётгани ва шу билан миллий хавфсизликнинг устувор йўналиши сифатида коррупцияга қарши курашнинг ролини оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаётганини қайд этган.

Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар 10:57 · 06.02.2023
Қашқадарёда «Агробанк» филиали мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Иқтисодиёт 10:30 · 06.02.2023
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 1 апрелгача тўхтатилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Таҳлил 15:31 · 05.02.2023
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Янгиликлар 13:06 · 05.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови қачон тикланиши маълум қилинди
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Бизнес, Янгиликлар 17:19 · 04.02.2023
Япония компанияси Фарғонада чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуришга 10 млн доллар ажратади
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Рейтинг 16:07 · 04.02.2023
Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди