Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

12:25 · 16.07.2026

Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади

10:45 · 16.07.2026

Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди

10:05 · 16.07.2026

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин

17:20 · 15.07.2026

Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда

14:34 · 15.07.2026

Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди

12:14 · 15.07.2026

Собиқ давлат хизматчилари учун ишга жойлашишда мажбурий коррупцияга қарши текширув жорий этилади

10:14 · 15.07.2026

Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради

17:01 · 14.07.2026

Сурхондарёда жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати чекланади

16:44 · 14.07.2026

Марказий банк банклардан онлайн микроқарзлар бўйича суғурта шартларини очиқлашни талаб қилди

11:40 · 14.07.2026

Ўзбекистонда уй-жой нархлари пасайди, олди-сотди кўпайди

10:20 · 14.07.2026

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

Ўрганишларга кўра, банкдан қарздор респондентларнинг ўртача қарз юки даражаси 51 фоизни ташкил этган. Яъни улар даромадининг ярмидан кўп қисмини қарз тўлашга сарфлайди.

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда

Марказий банк Ўзбекистонда 2026 йил I ярмини қамраб олувчи аҳоли қарз юки даражасини аниқлаш бўйича сўров ўтказди. Жараёнда мамлакат бўйлаб 5,8 минг респондент иштирок этди.

Қарздорлар кўп

Аҳоли қарз юки даражасини баҳолашда респондентларнинг банк ва банкдан ташқари қарздорлиги ҳисобга олинган. Сўров иштирокчилари орасида оила аъзолари сони 5 киши бўлганлар энг катта улушни ташкил этган — 28 фоиз.

Респондентларнинг катта қисми асосий меҳнат фаолияти бўйича оилавий ўртача ойлик даромади 12 миллион сўмгача эканини қайд этган. Бундан ташқари, жами респондентларнинг 19 фоизи қўшимча даромад манбаига эгалигини билдирган. Хусусан, мазкур респондентларнинг 58 фоизида 4 миллион сўмгача бўлган қўшимча ойлик даромади мавжуд.

“Жами респондентларнинг 77 фоизи ўзи ёки оила аъзоларидан бирида банк ва банкдан ташқари қарз мажбуриятлари мавжудлигини қайд этган”, дейилади таҳлилда.

Қатнашчилардан 68 фоизи банкдан қарзи борлигини қайд этган. Уларнинг ҳар беш нафаридан бирида банкдан ташқари ҳам қарздорлик мавжуд.

Қарзини қайтаришга қийналаётганлар улуши юқори

Иштирокчилар қарзларнинг 20 фоизини уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлаш учун олганини билдирган. Яна 18 фоиз қарздорлик автомобил хариди қилиш мақсадида юзага келган. Қарзи борларнинг 8 фоизи уни қайтариш учун яна қарз олганини қайд этган.

“Респондентларнинг 61 фоизи қарз мажбуриятларини ўз вақтида қайтаришда қийинчиликларга дуч келаётганини маълум қилган”, дейилади таҳлилда.

Қарздор сўров қатнашчиларининг 47 фоизи кейинги ярим йилда тўлов қобилияти яхшиланишини, яна 42 фоизи эса молиявий имконияти ўзгаришсиз қолишини тахмин қилган.

Жами респондентларнинг 15 фоизи кейинги олти ой давомида ўзи ёки оила аъзолари томонидан қўшимча қарз олишга эҳтиёж борлигини билдирган. Уларнинг 25 фоизи қарз ҳисобига уй-жой сотиб олиш ёки таъмирлашни режалаштирган.

Қарз юки юқорилигича қолмоқда

Ўрганишларга кўра, банкдан қарздор респондентларнинг ўртача қарз юки даражаси 51 фоизни ташкил этган. Яъни улар даромадининг ярмидан кўп қисмини қарз тўлашга сарфлайди.

Қарздор иштирокчиларнинг 47 фоизида қарз юки 50 фоиздан юқори даражада шаклланган.

Таҳлил қилинишича, 68 фоиз респондент қарз қайтариш учун ойига 6 миллион сўмдан кам пул тўлайди. Иштирокчилардан 48 фоизи қарзларни уч йилдан қисқа муддатга олган. Респондентларнинг 27 фоизи эса қарзни узиб бўлишига беш йил ва ундан ортиқ йил кераклигини таъкидлаган.

Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 12:25 · 16.07.2026
Марказий банк сўрови: 61 фоиз иштирокчи қарзларини ўз вақтида қайтаришга қийналмоқда
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Янгиликлар 10:45 · 16.07.2026
Ўзбекистонликлар ўз номига расмийлаштирилган телефон рақам ва банк карталарини текшириши мумкин бўлади
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Янгиликлар 10:05 · 16.07.2026
Марказий банк ҳузурида Исломий молия кенгаши ташкил этилди
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Янгиликлар 17:20 · 15.07.2026
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганларга ижтимоий солиқ тўлаш мажбурий бўлиши мумкин
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Янгиликлар 14:34 · 15.07.2026
Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда сотилмоқда
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти  жаримага тортилди
Янгиликлар 12:14 · 15.07.2026
Ўзбекистонда 20 дан ортиқ банк ва микромолия ташкилоти жаримага тортилди