Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:04 · 15.05.2022

Алишер Усмоновнинг Германиядаги учта вилласи мусодара қилиниши мумкин

Маҳаллий сиёсатчи, «Яшиллар» партияси ва Роттах-Эгерн шаҳар кенгаши аъзоси Томас Томашек расмийлардан ушбу қасрларни тортиб олишни талаб қилмоқда.

Алишер Усмоновнинг Германиядаги учта вилласи мусодара қилиниши мумкин

Германияда россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг активларини музлатиш ёки мусодара қилишга чақириқлар янграмоқда, деб ёзади The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, тадбиркор Тегернзе кўли бўйида жойлашган Бавариянинг Роттах-Эгерн коммунасида учта виллага эга. Маҳаллий сиёсатчи, «Яшиллар» партияси ва Роттах-Эгерн шаҳар кенгаши аъзоси Томас Томашек расмийлардан ушбу қасрларни тортиб олишни талаб қилмоқда.

Март ойининг охирида у виллалар яқинида 300 га яқин одам тўпланган норозилик намойишини уюштирди, бу Бавария туманининг кўплаб аҳолисини ҳайратда қолдирди.

«Бизда олигархлар билан маънавий муаммо бор. Кўпчилик менга: ‘Шовқин қилманг, бу бизнинг ишимиз эмас’, дейди. Менимча, бу бизнинг ишимиз», — деди Томашек нашрга берган интервьюсида.

Маҳаллий ҳокимият ва тадбиркорлар унинг ташаббусига қарши. Роттах-Эгерн мэри Кристиан Кек фаолни «жодугар ови»да айблаб, акция ўтказишдан қайтармоқчи бўлди. Томашекнинг ғоясини шаҳар кенгашининг бошқа аъзолари ҳам қўллаб-қувватламади, улардан бири Усмоновнинг архитектори бўлиб ишлаган.

Усмоновнинг матбуот хизмати Роттах-Эгерндаги мулк бир неча йил аввал «бутунлай шаффоф ва қонуний тартибда» оилавий трастга ўтказилгани, тадбиркорнинг «Украинадаги вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва Владимир Путинга яқин эмаслиги»ни таъкидлади.

Усмоновнинг йўлидаги санкциялар

Маълумот учун, Усмонов 28 февраль куни — миллиардерлар Алексей Мордашов, Геннадий Тимченко, Михаил Фридман, Петр Авен ва Александр Пономаренко билан бир вақтда Европа Иттифоқи санкцияларига учраган.

ЕИ санкцияларни Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан тўрт кун ўтиб жорий қилди. Ҳозирда Европа Иттифоқи олтинчи чекловлар пакетини тайёрламоқда.

«Европа Иттифоқи ўз доирасида «Сбербанк» ва яна иккита Россия банкини SWIFT молиявий маълумотлар алмашинуви тизимидан ажратишни, шунингдек, Россия нефтининг импортига босқичма-босқич эмбаргога ўтишни таклиф қилади», — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Россиялик миллиардерлар, давлат ва хусусий компаниялар раҳбарлари, депутатлар, сенаторлар, ҳарбийлар ва давлат оммавий ахборот воситалари ходимлари Европа Иттифоқи, Буюк Британия, АҚШ ва бир қатор бошқа мамлакатларнинг санкциялари остида қолди. Санкциялар Украинадаги ҳарбий амалиётга жавобан жорий қилинган.

Хусусан, Канада ҳам Россиянинг Украинага ҳужуми туфайли миллиардер Алишер Усмонов Алишер Усмоновга қарши санкциялар киритган.

Шунингдек, Япония Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Беларуснинг санкциялар қўлланилаётган юридик ва жисмоний шахслари рўйхати кенгайтирилганини маълум қилди. Улар орасида Алишер Усмонов ҳам бор.

Қолаверса, Германия ҳукумати Гамбургдаги кемасозлик заводида Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик «Дилбар» мега яхтасини тўсиб қўйди.

Англиянинг «Эвертон» футбол клуби Россиянинг Алишер Усмоновга алоқадор USM, «МегаФон» ва Yota компаниялари билан ҳомийлик шартномаларини тўхтатди.

Кейинчалик миллиардер ўзига нисбатан қўлланилган Европа Иттифоқи санкцияларини олиб ташлаш учун судга мурожаат қилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди