АҚШ нефть ва газ ишлаб чиқарувчиларни фаолликка чақирди
Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашиши мумкин.
АҚШ президенти Жо Байден бутун дунё бўйлаб нефть ва газ компанияларини ёқилғи нархи ошиши фонида энергия ишлаб чиқаришни кўпайтиришга чақирмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири Женнифер Грэнхолм CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Президент дунёдаги барча етказиб берувчилардан ишлаб чиқаришни кўпайтиришни сўради. Бунга ОПЕК, жумладан, бизнинг маҳаллий нефть ва газ ишлаб чиқарувчиларимиз киради», — дейди у.
Грэнхолм бу ҳақда Байденнинг Ар-Риёдга бўлажак сафари ҳақида гапираётган вақт айтиб ўтди. АҚШ Президенти Саудия Арабистонига энергетика масалалари бўйича халқаро конференция учун боради.
Грэнхолм тадбир доирасида Байден Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан учрашишини истисно этмади.
Америка етакчисининг ўзи аввалроқ Саудия шаҳзодаси билан шахсан учрашиш ниятида эмаслигини, бироқ у «ўзи иштирокчи бўладиган халқаро учрашувга» кетаётганини айтган эди.
Аввалроқ дунёдаги энг йирик хеж-фондларидан бири бўлган Bridgewater Associates асосчиси Рей Далио қазиб олинадиган ёқилғидан жуда тез узоқлашиш ёмон оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирганди.