Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:55 · 07.05.2022

«Челси» футбол клуби кимга сотилиши маълум бўлди

Харидорлар клубдаги улушлар учун 2,5 миллиард фунт стерлинг (3,1 миллиард доллар) тўлайди.

«Челси» футбол клуби кимга сотилиши маълум бўлди
Фото: Jakub Porzycki / NurPhoto

Америкалик миллиардер Тодд Боэли (Forbes Real-Time маълумотларига кўра, бойлиги 4,5 миллиард доллар) бошчилигидаги инвесторлар гуруҳи россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли бўлган Англиянинг «Челси» футбол клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Харидорлар клубдаги улушлар учун 2,5 миллиард фунт стерлинг (3,1 миллиард доллар) тўлайди. Бу пул кейинчалик хайрияга ўтказиш учун музлатилган ҳисоб рақамига ўтказилади.

Яна 1,75 миллиард фунт стерлинг (2,17 миллиард доллар) билан янги хўжайинлар клуб ривожига сармоя киритади. Келишувдан сўнг битим май ойи охиригача ёпилиши кутилмоқда. Клубнинг сотилишини Буюк Британия ҳукумати, Англия Премьер-лигаси эса янги хўжайин ва жамоа раҳбариятини маъқуллаши керак.

Bloomberg маълумотларига кўра, «Челси»ни сотиб олувчи инвесторлар консорциумига Боэлидан ташқари Clearlake Capital инвестиция компанияси ва икки миллиардер — швейцариялик Хансйорг Висс (бойлиги 5,1 миллиард доллар) ва америкалик Марк Уолтер (4 миллиард доллар) киради.

Боэли ва Уолтер «Лос-Анджелес Дожерс» бейсбол жамоасининг ҳам эгалари ҳисобланади.

Bloomberg’нинг Sky News’га таяниб қайд этишича, Боэли консорциуми ва «Челси» адвокатлари клубда инвесторларни мукофотлаш учун эмас, балки футболга сарфлаш учун етарли маблағ борлигига ишонч ҳосил қилиш учун келишув бандларини сўнгги дақиқаларгача муҳокама қилган.

Телеканал хабарига кўра, келишув шартларида 2032 йилгача клуб бошқаруви учун дивидендлар ёки маблағлар тўлаш истисно қилинган.

Аввалроқ Буюк Британиянинг энг бой одамларидан бири Жим Рэтклифф Роман Абрамовичдан 5,3 миллиард долларга «Челси» футбол клубини сотиб олишни таклиф қилганди. Агар келишув амалга ошганида, бу спорт жамоасининг тарихдаги энг қиммат хариди бўлар эди.

Эслатиб ўтамиз, Абрамович Буюк Британия унга нисбатан санкциялар киритгач, «Челси»ни сотувга қўйишга мажбур бўлди. Миллиардер клубга қарийб 20 йил эгалик қилган.

Абрамович хайрия жамғармаси ташкил этишга ва жамоани сотишдан тушган соф даромадни унга йўналтиришга ваъда берди. Ҳозирда клубни жамоанинг хайрия жамғармаси васийлари бошқаради.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди