Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:20 · 16.01.2022

Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди

Соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий қилинди
Фото: «medoverseas.ru»

2021 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан хусусий тиббиёт муассасаларига бир қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди.

Хусусан, Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилган.

Тиббий хизматлар жумласига тиббий ёрдам ва санитария хизмати кўрсатишга доир, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш бўйича хизматлар, стоматологик, шу жумладан, тишларни протезлаш бўйича хизматлар кириши белгиланган. Санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш айланма солиқ солишдан озод этилган.

Бунда санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар: шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган хизматлар кириши белгиланган.

Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 337-моддаси 1-қисми 4-бандига кўра, тегишли лицензия асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар бўйича, хусусан: тиббий ёрдам хизматлари ва санитария хизматлари кўрсатиш, ташхис қўйиш, профилактика ва даволаш хизматлари, стоматологик хизматлар, тиш протезларини ўрнатиш хизматлари бўйича (бундан косметология хизматлари мустасно) фойда солиғига 0 фоиз ставка қўлланилиши белгиланган.

Худди шундай, Солиқ кодексининг 428-моддаси 2-қисмига мувофиқ, соғлиқни сақлаш объектлари эгаллаган ерлар (бундан туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари банд қилган ерлар мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради.

Бундан кўринадики, хусусий тиббиёт билан ўз эгалигидаги ерларда, шу жумладан, ижара асосидаги бинолар жойлашган ерларда шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига ер солиғи бўйича ҳам кенг имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Тақдим этилган ушбу солиқ имтиёзлари хусусий тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини беради. Бўшаган маблағлар уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, инвентар ва бошқа буюмлар харид қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишга мақсадли йўналтирилади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди