Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 16:05 · 03.05.2022

Илон Маск Twitter’ни сотиб олишга камроқ шахсий пул сарфлаш йўлини қидирмоқда

Apollo Global ва Ares Management Маскни молиялаштириш бўйича музокаралар олиб бораётган хусусий сармоя компаниялари қаторига киради.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олишга камроқ шахсий пул сарфлаш йўлини қидирмоқда

Илон Маск йирик инвестиция фирмалари ва бадавлат шахслар билан Twitter’ни сотиб олиш учун ташқаридан кўпроқ маблағ йиғиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Маск аввалроқ келишувга жами 44 миллиард доллардан 21 миллиард доллар сармояни ўз ёнида киритишни режалаштирган эди.

Илон Маск дунёдаги энг бой одам: Forbes унинг бойлигини тахминан 245 миллиард долларга баҳолайди. Бироқ, унинг асосий бойлиги ўзи бошқарадиган Tesla акцияларида. Маск Twitter’ни сотиб олишга рози бўлгач, ўтган ҳафта компаниянинг 8,5 миллиард долларлик акцияларини сотди.

Янги ташқи молиялаштириш Маскнинг келишувга қилган шахсий сармоясини, шунингдек, Tesla акцияларидан олган маржа кредитини 21 миллиард долларгача камайтириши мумкин. Апрель ойида 13 миллиард доллар кредит беришга рози бўлган банклар бундан кўпроқ таклиф қилишдан бош тортди.

Манбаларнинг қўшимча қилишича, Apollo Global ва Ares Management Маскни молиялаштириш бўйича музокаралар олиб бораётган хусусий сармоя компаниялари қаторига киради.

Маск, шунингдек, Twitter’нинг баъзи йирик акциядорлари билан нақд пул олиш ўрнига уларнинг улушини битимга киритиш имконияти ҳақида музокаралар олиб борди. Миллиардер ўз саҳифасида компанияни қабул қилганидан кейин иложи борича кўпроқ инвесторларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Wedbush Securities бошқарувчи директори Ден Айвснинг айтишича, Twitter’ни сотиб олиш учун ташқи молиялаштиришнинг кўпайиши ҳақидаги хабар Маск келишувни молиялаштириш учун Tesla акцияларига жуда кўп ишонаётгани ҳақидаги хавотирларни енгиллаштирди.

Twitter ва Маск: ҳаммаси нимадан бошланди?

Америкалик миллиардер Илон Маск март ойи охирида Twitter’нинг 9,2 фоиз улушини сотиб олди. Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter’нинг 9,2 фоиз улушини сотиб олди. Ушбу янгилик фонида Twitter акциялари премаркет давомида 26 фоизга ошди.

Шундан сўнг Twitter Илон Маскни компания директорлар кенгашига киритгани ҳақида хабар берилди. Лекин кейинчалик миллиардер кенгашига киришдан бош тортди. Ижтимоий тармоқ бош директори Параг Агравалнинг маълум қилишича, Маск Twitter’нинг энг йирик акциядори бўлиб қолади ва компания ҳали ҳам унинг таклифларига очиқ.

Маск ўзининг Twitter’ида иккита янги сўровнома жойлаштирди. Биринчисида у компаниянинг Сан-Францискоdaги бош қароргоҳини уйсизлар бошпанасига айлантириш керакми, деб сўради, чунки барибир офисга «ҳеч ким бормайди». Иккинчисида у Twitter’ни Titter қилиш учун компания номидан W ҳарфини олиб ташлашни таклиф қилди.

Amazon асосчиси Жефф Безос Илон Маскнинг Twitter штаб-квартирасида уйсизлар учун бошпана яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Бошпана сифатида бутун штаб-квартирани эмас, балки унинг бир қисмини ажратиш мумкин, деб ёзди Безос ижтимоий тармоқда.

Кейинчалик Twitter акциядори Марк Бейн Расселл Илон Маск устидан судга мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорга тегишли акцияни Twitter’да ошкор этишнинг кечикиши (5 фоиздан ортиқ) акциялар нархини сунъий равишда пастроқ даражада ушлаб турган.

Даъво Манхэттен Федерал судига қимматли қоғозлар бўйича фирибгарлик моддаси бўйича топширилмоқда. Ҳужжатга кўра, Маск 24 март куни SEC’га ўз улушини ошкор қилиши керак бўлган ва буни 1 апрелда бажарган.

Маскнинг кечикиши унга кўпроқ акцияларни арзонроқ нархда сотиб олиш ва шу тариқа акция сотувчиларни алдаш, уларни қўшимча имтиёзлардан маҳрум қилиш имконини берган. Маск изоҳ сўровига жавоб бермаган. Twitter ҳам даъвога изоҳ беришдан бош тортган.

Маск 14 апрел куни Twitter акцияларини ҳар бирини 54,2 доллардан сотиб олиш истагини билдирди (бу 13 апрель кунги савдолар якунидаги акция нархидан 18,2 фоизга юқори). Тадбиркор ижтимоий тармоқни 43 миллиард долларга сотиб олмоқчи. Маскнинг фикрича, бу унинг «энг яхши ва якуний» таклифи.

Twitter раҳбарияти мавжуд акциядорларга қўшимча акцияларни сотиб олишни ва Илон Маск учун «заҳарли дори» ҳолатини яратишни таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Акциядорлар қўшимча акцияларни катта чегирма билан сотиб олишлари мумкин бўлади. Шунда Маск сотиб олмоқчи бўлган улуш «камроқ жозибадор» бўлади.

Кейинчалик Маск Twitter’ни сотиб олиш учун ўз маблағидан 10–15 миллиард доллар сармоя қилишга тайёр, деб ёзди New York Post (NYP) икки манбага таяниб.

Бир қанча ОАВлар Twitter компанияни дунёнинг энг бой одами Илон Маскка сотиш имкониятини муҳокама қилаётгани ва шу ҳафтанинг бошида шартномани ёпиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Шундан сўнг миллиардер Twitter акцияларининг 100 фоизини ҳар бир донасини 54,2 доллардан сотиб олиб, ижтимоий тармоқ эгасига айланиши аниқ бўлди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди