Назарбоевнинг икки куёви йирик компаниялар раҳбарлигидан кетди
Дўсанов Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи — Алиянинг турмуш ўртоғи, Шарипбоев, айрим ОАВ хабарларига кўра, Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи — Дариға билан норасмий никоҳда.
Қозоғистон биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг икки куёви — «КазТрансОйл» АЖ бошқаруви раиси Димаш Дўсанов ва QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси Қайрат Шарипбоевнинг ваколатлари тугатилди. Бу ҳақда «Самрук-Казына» давлат жамғармаси маълум қилди.
Таъкидланишича, QazaqGaz Миллий компанияси директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, берилган аризага кўра, Қайрат Шарипбоевнинг QazaqGaz миллий компанияси бошқаруви раиси лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.
Шунингдек, «КазТрансОйл» акциядорлик жамияти директорлар кенгашининг 2022 йил 14 январдаги қарорига мувофиқ, тақдим этилган аризага кўра, Димаш Дўсановнинг «КазТрансОил» АК бош директори (бошқарув раиси) лавозимидаги ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.
Дўсанов Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи — Алиянинг турмуш ўртоғи, Шарипбоев, айрим ОАВ хабарларига кўра, Қозоғистон биринчи президентининг тўнғич қизи — Дариға билан норасмий никоҳда.