Ўзбекистонда Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулот экспорт қилувчиларга субсидия берилади
Айрим харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.
Ўзбекистонда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб Европа Иттифоқи давлатларига маҳсулот экспорт қилувчиларга субсидия берилади. Бу ҳақда Президентнинг 2022 йил 28 январдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилган.
Фармонга кўра, 2022 йил 1 апрелдан 2023 йил 1 апрелга қадар:
- маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади;
- қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
Шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Интервью
Рейтинг
Таҳлил