Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 11:00 · 18.03.2022

Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тартибга солинади

Сенаторлар томонидан «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонун маъқулланди.

Ўзбекистонда нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тартибга солинади
Фото: «9111.ru»

Ўзбекистонда янги қонун билан нобанк кредит ташкилотлари фаолияти тартибга солинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олий Мажлис Сенатининг 24 ялпи мажлисида «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонуни кўриб чиқилган.

Мазкур қонун «2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастурининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилган.

Қонун билан банкларнинг айрим турдаги молиявий операцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормалар тизимлаштирилмоқда.

Таъкидланганидек, бугунги кунда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тарқоқ бўлиб, ушбу ташкилотларни ташкил этиш ва уларнинг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи, тўғридан-тўғри амал қилувчи нормаларни ўз ичига олган яхлит қонун ҳужжати мавжуд эмас.

Қонун билан нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда улар томонидан амалга ошириладиган (кўрсатиладиган) молиявий операциялар (хизматлар) рўйхати белгиланмоқда.

Шунингдек, нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар, шу жумладан уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, муассислари ва иштирокчилари (акциядорлари), раҳбар ходимлари (кузатув кенгаши аъзолари ва ижро этувчи орган, бош бухгалтер), шунингдек, устав фонди (устав капитали) ва унинг энг кам миқдорига қўйиладиган талаблар аниқлаштирилмоқда.

Қонун билан ломбардлар томонидан Марказий банкка фаолиятни бошлаганлик тўғрисида хабарнома юборилишининг тартиби, шунингдек микромолия ташкилотлари ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишнинг ягона тартиби назарда тутилмоқда. Бунда лицензиялаш ўрнига ҳисоб рўйхатидан ўтиш жорий қилинмоқда, ҳисоб рўйхатидан ўтиш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати, уларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш тартиби белгиланмоқда.

Шу билан бирга, нобанк кредит ташкилотлари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қоидалар, шу жумладан улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш, шартнома шартларини бир томонлама тартибда ўзгартирмаслик, шунингдек, нобанк кредит ташкилотларининг қарз олувчилари ва кредиторларининг молиявий операциялари бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлаш каби мажбуриятлар белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши натижасида микромолия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизмат турларининг кенгайтирилиши, кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга, шу жумладан исломий молиялаштиришга оид хизматларга бўлган талаби қондирилишига эришилади.

Шу билан бирга, нобанк кредит ташкилотлари банклар ва бошқа молия ташкилотларининг агентлари сифатида фаолият юритиши республиканинг чекка ва олис ҳудудларидаги аҳоли ва кичик тадбиркорлик субъектларининг молиявий хизматлар билан қамраб олинишига эришилади.

Мазкур қонун аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Аввалроқ Ўзбекистонда масъулиятли кредитлашнинг умумий тамойиллари тасдиқлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда Barqaror Sarmoya Group mikrokredit tashkiloti масъулияти чекланган жамияти фаолиятига рухсат берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда