Узилишлар республика бўйича кузатилмоқда. Қозоғистоннинг айрим шаҳарларида ҳам «свет» йўқ
Манбаларга кўра, Андижон ва Тошкент вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам чироқ ўчган.

Ўзбекистонда республика электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республиканинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Манбаларга кўра, Андижон ва Тошкент вилояти ва республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам чироқ ўчган.
Айрим маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Чимкент, Тараз, Туркистон вилояти, Олмаота шаҳрининг айрим туманларида, шунингдек, Қирғизистон пойтахти — Бишкек ва Ўш шаҳрида ҳам электр узилган.






