Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 9:30 · 12.11.2021

Автомобиль эгаларидан фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полисини сўраш бекор қилинади

Вазирлар Маҳкамаси қарорида кўрсатилган тартиб 2022 йил 1 мартдан амалда жорий этилади

Автомобиль эгаларидан фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта полисини сўраш бекор қилинади
Фото: «strahovaia.ru»

Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғуртаси тўлиқ электрон полисларда амалга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

Бунда идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли автомобиль ҳайдовчисидан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этиш бекор қилинади. Шунингдек, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини сўраш амалиёти ҳам бекор қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиарорга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси тўлиқ электрон полисда, яъни Е-полисда расмийлаштирилади. Мазкур санадан бошлаб, янги суғурта полисларини ягона ахборот тизимига тўлиқ киритмасдан шакллантириш имконияти чекланади.

Суғурта ташкилотлари томонидан расмийлаштирилган суғурта шартномалари ҳамда суғурта даъволари тўғрисидаги маълумотлар ягона ахборот тизимига реал вақт режимида киритилади ва ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» платформаси орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот тизимларига тақдим этилади.

Шу сабабли, қоғоз бланкаларда расмийлаштирилган суғурта полислари ҳамда кўриб чиқилган суғурта даъволари тўғрисидаги маълумотлар суғурта ташкилотлари томонидан 2022 йил 1 февралга қадар ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилиши таъминланиши шарт.

Аввалроқ «Очиқ бюджет» порталида ғолиб бўлган таклифларни молиялаштиришни онлайн кузатиш мумкин бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди