Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:06 · 22.07.2022

«Бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан камида 4 фоиз бўлади» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари бюджет тақчиллиги белгиланган 3 фоиз даражадан ошиб кетишини айтди, унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина ўртасидаги зиддият таъсирлари бюджет параметрларига ҳам ўзгартириш киритишни тақозо этмоқда.

«Бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан камида 4 фоиз бўлади» — Жамшид Қўчқоров

Ўзбекистонда 2022 йил бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан камида 4 фоиз даражасида бўлади. Бу ҳақда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида айтиб ўтди.

Мамлакатда 2022 йил учун бюджет дефицити 3 фоиздан ошмаслиги қонун билан белгилаб қўйилганди. Лекин бош вазир ўринбосари бир нечта сабаблар туфайли тақчиллик 4 фоизга етишини маълум қилди.

«Ҳаёт ўзининг таъсирини ўтказяпти. Икки мамлакат орасидаги зиддият (Россия-Украина уруши — таҳр.) локал эмас, глобал зиддиятга айланиб кетди. Бу кўп масалаларга, жумладан, бюджет параметрларига ҳам ўзгартириш киритишни тақозо этяпти», — дейди у.

Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, яқин кунларда 2022 йил бюджетидаги «корректировка»лар бўйича охирги хулосага келинади.

«Олий Мажлисга бюджет тақчиллиги даражасини ошириш бўйича илтимос билан келамиз. Биз 3 фоиз тақчилликка сиғмаяпмиз. Дефицит камида ялпи ички маҳсулотга нисбатан камида 4 фоиз бўлади», — дейди вазир. 

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Kommers.uz мухбири билан суҳбатда бюджет дефицитининг 2022 йил белгиланган 3 фоиз миқдордан ортиб кетиши мумкинлиги сабабларини келтирар экан, буни «ижтимоий ва бошқа масалалар билан боғлиқ харажатлар кўпайгани»га боғлаганди.

Марказий банк раиси ўринбосарининг айтишича, дефицитни 3 фоиз этиб белгилаш аслида 2019 йил режа қилинган. 

«Биз дефицитни 3 фоиз этиб белгилашни 2019 йил режа қилгандик, 2020 йил пандемия, 2021 йил тикланиш йили, 2022 йил эса бунақа йил (Россия-Украина уруши ва унинг таъсирлари назарда тутилмоқда — таҳр.) бўляпти. Кўрамиз, 2023 йилда нима бўлади. Лекин, албатта, дефицитнинг 2-3 фоиз бўлгани маъқул», — деганди Беҳзод Ҳамраев.

Аввалроқ, 2021 йил охирида молия вазири Тимур Ишметов 2022 йилдан консолидациялашган бюджет дефицитини 5,5–6 фоиздан 3 фоизга тушириш ва кейинги йиллардан кўрсаткични бу лимитдан умуман оширмаслик кўзда тутилаётганини айтганди.

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун бюджет — 2022» (лойиҳа) нашрида ҳам 2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 25,5 триллион сўм (ЯИМга нисбатан 3,0 фоиз) миқдорида прогноз қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди