Дональд Трампнинг ижтимоий тармоғи қачон ишга туширилиши маълум бўлди
АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампнинг янги ижтимоий тармоғи ишга туширилади.

АҚШ собиқ Президенти Дональд Трампнинг жамоаси 21 февраль куни Truth Social дастурини ишга туширади. Бу ҳақда Reuters агентлиги лойиҳа раҳбарларидан бирига таяниб хабар бермоқда.
Truth Social бета тестерларининг саволларига жавобан, Billy B. тахаллуси билан тасдиқланган аккаунт остидаги ижтимоий тармоқнинг маҳсулотлар бўйича директори шундай деб ёзди:
«Биз ҳозирда дастурни 21 февраль, душанба куни App Store’га жойлашга тайёргарлик кўрмоқдамиз».
Reuters ёзишича, 16 февраль куни Truth Social иловасининг версияси 0.9 рақамига эга эди, аммо ҳозирга келиб у 1.0 га ўзгарди. Бу ҳам лойиҳанинг яқинда ишга туширилишининг билвосита далили сифатида қаралиши мумкин.
Мавзуга доир: Трампнинг медиакомпанияси 1 млрд доллар сармоя жалб қилди.






