Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:19 · 16.08.2022

Грузия фонд биржаси раҳбари «Тошкент» биржасининг бошқарув раиси бўлади

Георги Паресишвилини «Тошкент» республика фонд биржаси бошқарув раиси сифатида жалб қилиш бўйича қарор қабул қилинди. Мутахассис ҳозиргача Грузия фонд биржасининг раҳбари бўлиб келган. У ўз вақтида Terabank, Liberty Bank, Bank of Georgia ва бошқа етакчи банкларда бошқарув лавозимларида ишлаган.

Грузия фонд биржаси раҳбари «Тошкент» биржасининг бошқарув раиси бўлади

«Тошкент» Республика фонд биржаси кузатув кенгашининг 2022 йил 15 августдаги йиғилишида Георги Отарович Паресишвилини биржа бошқарув раиси сифатида жалб қилишга қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Гиорги Паресишвили 2014 йилдан ҳозиргача Грузия фонд биржасининг раҳбари бўлиб келган. Шу билан бирга Грузия Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси кузатув кенгашининг раиси бўлган.

Қайд этилишича, банк соҳасида ва капитал бозорида 27 йиллик тажрибага эга юқори малакали хорижий топ-менежерни жалб этиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон капитал бозорини ривожлантириш стратегиясининг бажарилиши ва амалга оширилиши муносабати билан қабул қилинган.

Гиорги Паресишвилининг асосий вазифалари маҳаллий фонд бозорини халқаро капитал бозори инфратузилмасига интеграциялаш, шунингдек, маҳаллий акциядорлик жамиятларининг IPO ва SPOларини ўтказишда ёрдам бериш ҳисобланади.

Янги бошқарувчининг вазифаларига қуйидагилар киради: иш самарадорлигини ошириш, халқаро илғор тажрибалар асосида листинг ва савдо қоидаларни такомиллаштиришга доир тавсиялар бериш, листинг компаниялари сонини кўпайтириш, умуман бозор инфратузилмаси, IT комплекси фаолияти самрадорлигини ошириш мақсадида бозорнинг тегишли иштирокчилари билан яқин хамкорлик қилиш.

Маълумот ўрнида, Георгий Паресишвили 1995 йилда Тбилиси давлат университетининг иқтисод факулътетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Тбилисидаги Absolyut Bank’да бошлаган. 2000–2002 йилларда Мичиган университети Стивен М. Росс бизнес мактабида таҳсил олган ва Бизнес бошқаруви магистри (МБА) даражасини олган.

2000 йилдан 2005 йилгача Лондон ва Нью-Йоркда Швейцариянинг энг йирик молиявий конгломерати Credit Suisse инвестисия банкининг бўлими бўлган Credit Suisse First Boston’да ишлаган. 2005 йилдан бери Георгий Паресишвили Грузиянинг Terabank, Liberty Bank, Bank of Georgia ва бошқа етакчи банкларида бошқарув лавозимларда ишлаган.

Аввалроқ Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигига янги раҳбар тайинланганди. Унга кўра, Шоҳруҳ Раҳимов Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланган.

Шоҳруҳ Раҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг турли таркибий бўлинмалари ҳамда бошқа ташкилотлар ва тармоқ бирлашмаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди