Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:30 · 05.11.2021

Хитой миллиардерлари. Жек Ма энг бой бизнесменлар рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди

Alibaba 2021 йил давомида 344 миллиард доллар йўқотди

Хитой миллиардерлари. Жек Ма энг бой бизнесменлар рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди
Фото: CNBC

Хитойнинг энг йирик IT-компанияларидан бири Alibaba асосчиси, миллиардер Жек Ма Американинг Forbes журнали талқинига кўра, Хитойнинг 100 та энг бой бизнесмени рейтингида биринчи ўринни бой берди.

Нашр ўз рейтингида Манинг бойлигини 41,5 миллиард долларга баҳолаган, бу 2020 йил ноябрь ойига (65,6 миллиард доллар) нисбатан 24,1 миллиард долларга (37 фоизга) камдир. Ма рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Хитой расмийлари Ant Group финтеч хизматининг IPO’сини бекор қилганидан кейин тадбиркорнинг бойлиги камайиб кетди. Баҳорда Alibaba рекорд даражадаги 2,8 миллиард доллар жаримага тортилди, шундан сўнг компания 6 йил ичида биринчи марта чоракни зарар билан якунлади.

Bloomberg’нинг ёзишича, Alibaba 2021 йил давомида 344 миллиард доллар йўқотди. Айримлар ушбу муваффақиятсизликда Жек Мани айблади. Жек Манинг бойлиги 2021 йил баҳорида АҚШнинг Forbes журнали энг бой бизнесменлар рўйхатини эълон қилганидан бери 6,9 миллиард долларга камайди. Ўшанда ҳам Ма Хитойнинг энг бой бизнесменлари орасида тўртинчи ўринда эди.

Хитойнинг 100 та энг бадавлат тадбиркорлари рейтингида 2021 йил биринчи ўринни сув ишлаб чиқарувчи Nongfu Spring Chjung Shanshan асосчиси эгаллади. Нашр унинг бойлигини 65,9 миллиард долларга баҳолади. Uning boyligi nafaqat Xitoyda iste’mol talabining o’sishi, balki Beijing Wantai Biological Pharmacy farmatsevtika kompaniyasiga muvaffaqiyatli sarmoya kiritish hisobiga ham ko’paydi.

Унинг бойлиги нафақат Хитойда истеъмол талабининг ўсиши, балки Beijing Wantai Biological Pharmacy фармацевтика компаниясига муваффақиятли сармоя киритиш ҳисобига ҳам кўпайди: октябрь ойида унинг акциялари 2020 йилнинг мос даврига нисбата 76 фоизга қимматлади.

ByteDance асосчиси Чжан Имингнинг бойлиги бир йил ичида икки баравар кўпайди — 27,7 миллиард доллардан 59,4 миллиард долларгача. ByteDance TikTok видео хизматига эгалик қилади. Шунингдек, аккумулятор ишлаб чиқарувчи Contemporary Amperex Technology директорлар кенгаши раиси Робин Зенгнинг бойлиги бир йил ичида энг кўп — 50,8 миллиард долларгача ўсиб, кучли учликка кўтарилди.

Forbes журнали маълумотларига кўра, йил давомида Хитойнинг 100 та энг бадавлат тадбиркорларининг умумий бойлиги 150 миллиард долларга ошиб, 1,48 триллион долларга етган. Журналнинг ёзишича, Хитой ҳукумати IT-сектори, таълим ва қурилиш соҳалари устидан назорат кучайиши шароитида капитал ўсган.

Аввалроқ энг кўп миллиардер етишиб чиққан соҳалар бўйича таҳлилий мақола эълон қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди