Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан фойдаланиш тартиби белгиланди

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти баҳоланиб, ойлик мукофот пули тўланади.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Фото: «m.ru24.net»

Ўзбекистонда Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат қарори билан Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Жамғарманинг ижрочи органи ҳисобланади.

Жамғарма маблағларидан, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • ҳоким ёрдамчилари иш ҳақининг аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган қисмини компенсация қилиш;
  • бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун турар жой ижараси харажатлари учун компенсация тўлаш (БҲМнинг 2 баравари миқдорида — 540 минг сўм);
  • иш фаолиятида яхши натижаларга эришган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларини ҳар ойда мукофотлаш;
  • ўз шахсий автомобилидан фойдаланаётган республика вакилларининг транспорт харажатларини компенсация қилиш;
  • республика вакилларининг бир ойда бир марта доимий яшаш жойига темир йўл транспортида бориб келиши учун компенсация тўлаш («эконом» тарифи бўйича харажатларнинг 100 фоизи, «бизнес» тарифи бўйича харажатларнинг 70 фоизи (самолётда учиш бундан мустасно);
  • йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган республика вакилларига ва ҳоким ёрдамчиларига ипотека кредити асосида уй-жой харид қилиш учун субсидия тўлаш (уй-жой қийматининг 50 фоизигача, бироқ 150 миллион сўмдан ошмаган миқдорда);
  • «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишони билан мукофотланганларни тақдирлаш (БҲМнинг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти — 1 миллион 350 минг сўм).

Низомга кўра, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи «Онлайн маҳалла» электрон платформасига қараб ойлик мукофот пули тўланади.

Бунда, мукофот пули қониқарли деб топилганда — ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида, яхши деб топилганда — ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, аъло деб топилганда эса — ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда маҳалла ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларига квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда