Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 14:13 · 07.09.2022

Илон Маск Twitter’ни сотиб олишни Путиннинг нутқи туфайли секинлаштирган — ОАВ

Илон Маск Twitter’ни сотиб олишни Владимир Путиннинг Ғалаба кунида сўзлаши кутилаётган нутқи туфайли секинлаштирган бўлиши мумкин. «Путиннинг эртанги нутқи жуда муҳим. Агар биз учинчи жаҳон урушига яқинлашаётган бўлсак, Twitter’ни сотиб олишнинг нима кераги бор», — дея Маскнинг сўзларини келтирди Twitter адвокати.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олишни Путиннинг нутқи туфайли секинлаштирган — ОАВ
Фото: AP

SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск май ойида Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни Россия Президенти Владимир Путиннинг Ғалаба куни муносабати билан кутилаётган нутқи туфайли «секинлаштириш»га қарор қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Business Insider нашри суд жараёнида эълон қилинган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, тадбиркор 8 май куни битимда иштирок этган Morgan Stanley банкирига учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрқиб, битимни кейинга қолдиришни сўраб хабар юборган.

«Келинг, бир неча кунга секинлашайлик. Путиннинг эртанги нутқи жуда муҳим. Агар биз учинчи жаҳон урушига яқинлашаётган бўлсак, Twitter’ни сотиб олишнинг нима кераги бор», — дея компания адвокати Маск ёзган сўзларни келтирди.

Адвокат тадбиркорнинг сўзлари ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортишига Twitter’нинг ўз мажбуриятларини бажармагани эмас, балки ўз пуллари учун қайғуриши сабаб бўлганини исботлашини айтди.

Маскнинг адвокати судда тақдим этилган далилларни бемаънилик деб атади ва кейинги ҳафта тўлиқ ёзишмаларни эълон қилишга ваъда берди.

Путиннинг нутқи

9 май куни бўлиб ўтган Ғалаба парадида сўзлаган Путин глобал уруш такрорланишининг олдини олишга чақирганди.

«Бизнинг бурчимиз нацизмни тор-мор этган, ҳушёр бўлишни ва глобал уруш даҳшатлари қайта такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилишимизни васият қилганлар хотирасини ёдга олишдир», — деганди у.

Россия Президенти, шунингдек, Украинадаги «махсус операция»ни NATO’нинг «Россия ҳудудига агрессиясини олдини олишнинг ягона йўли» деб атаганди.

Маск ва Twitter: нималар маълум?

Twitter раҳбарияти апрель ойида Илон Маск тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эканини айтган эди, бироқ май ойи ўрталарида миллиардер компания ҳақиқий фойдаланувчилар орасида бот ва спам-аккаунтларнинг улушини ошкор қилмагунча ҳеч қандай келишув бўлмаслигини билдирди.

Маскнинг фикрича, спам-ботлар ҳақиқий аккаунтларнинг 20-25 фоизидан ошиб кетиши мумкин. Маскнинг адвокатларига кўра, бундай маълумотлар бизнес фаолияти учун муҳим ҳисобланади. 8 июль куни Маск Twitter’ни харид қилишдан расман воз кечди ва компанияни бундан хабардор қилди.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш фикридан қайтганидан сўнг тармоқ акциялари тушиб кетди.

Шундан сўнг Twitter келишувни якунлаш учун судга мурожаат қилди. Компания ўз даъвосида Маскнинг харидга тайёргарлик кўришдаги хатти-ҳаракатлари «инсофсизлик» эканлигини таъкидлади ва уни «бозор ўзгара бошлагани» сабабли битимга қарши ҳаракат қилишда айблади.

Twitter сентабр ойида тезкор суд жараёнини ўтказиш учун ариза топширди ва АҚШ суди бунга рухсат берди. Суднинг таъкидлашича, келишув атрофидаги «ноаниқлик» Twitter’га зарар келтирмоқда. Суд муҳокамаси октябрь ойида бўлиб ўтади ва беш кун давом этади.

Аввалроқ Twitter Илон Маск билан муваффақиятсиз келишув сабаб 33 миллион доллар зарар кўргани хабар қилинди. Тармоқ, шунингдек, даромаднинг камайиши cабаблари сифатида реклама соҳасидаги муаммолар ва умумий иқтисодий вазиятни ҳам тилга олган. Бироқ «Илон Маск томонидан Twitter’нинг сотиб олиниши билан боғлиқ ноаниқлик» ижтимоий тармоқ маблағлари йўқотилишининг асосий омили дея кўрилган.

Кейинчалик Маск агар ижтимоий тармоқ ўзи текширган аккаунтларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи далиллар келтирса, Twitter’ни сотиб олишга розилигини айтди.

Қолаверса, Маск Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича келишувни тугатиш учун янги сабаб топди. Миллиардернинг адвокатлари ижтимоий тармоқ хавфсизлик хизмати собиқ бошлиғининг раҳбариятни фойдаланувчилар маълумотларига масъулиятсизлик билан муносабатда бўлишда айблаган сўзларидан иқтибос келтирди.

Шунингдек, Twitter вакиллари Илон Маск маълумотлар алмашишни истамаётгани сабабли айрим ёзишмаларни ошкор этишни талаб қилиб, судга ариза ёзди. Миллиардернинг адвокатлари эса компанияни маълумотлар ва гувоҳларни яширишда айблади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди