Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Карьера 16:30 · 02.01.2022

Карьера. Тайм-менежмент ва самарадорлик. Вақтни бошқариш бўйича Google’дан 3 та маслаҳат

Эксперт компания ходимлари орасида машҳур бўлган тавсияларни берди.

Карьера. Тайм-менежмент ва самарадорлик. Вақтни бошқариш бўйича Google’дан 3 та маслаҳат
Book,laptop,pencil,clock on wooden table in library,education learning concept

Google компаниясининг унумдорлик бўйича маслаҳатчиси ва Productivity Google дастури раҳбари Лаура Мэй Мартин самарадорликни ривожлантириш мумкин бўлган маҳорат деб ҳисоблайди. Бунга эришиш учун асосийси фойдали одатларни шакллантириш ва йил давомида уларни такрорлаш талаб этилади. Мэй Мартин 2022 йилда амал қилиш керак бўлган учта исботланган маслаҳат билан ўртоқлашди.

Катта ва кичик вазифалар учун вақтни бошқариш (time management)

Ҳар бир инсон прокрастинацияга (procrastination — кечиктириш, иш ва вазифаларни ортга суришга бўлган мойиллик, дангасалик) дуч келган.

Эҳтимол, бу сиз билан ҳозир ҳам содир бўлмоқда. Кечиктиришни тўхтатишнинг бир йўли:

Дастлаб, энг самарали ҳисобланган соатларни аниқлаш керак. Ким учундир бу эрталабки 8:00 ва 11:00 оралиғи ва яна ким учундир кечки 16:00дан 21:00гача бўлган вақт. Шундан сўнг, энг қийин вазифаларни айнан ўша вақт оралиғида бажаришни режалаштириш керак.

Қолган вақтда сиз унчалик муҳим бўлмаган ишларни қилишингиз ёки кўп энергия талаб этмайдиган учрашувлар ўтказишингиз мумкин.

Чалғитувчи омиллар ва олдиндан режалаштириш

Сизни иш вақтида ёки диққатни бир жойга жамлаш керак бўлганида нима чалғитиши мумкинлигини яхши биласиз. Самарадорлик учун уларни бартараф қилиш талаб этилади.

Браузерингизда ишлаш учун фақат битта ёрлиқ (tab)ни қолдиринг ва билдиришномалар (notifications)ни ўчириб қўйинг. Ушбу оддий ҳаракатлар керакли натижани беради.

Ишларни аввалдан режалаштиринг, керак бўлса махсус рўйхат тузинг. Бу сизга устувор вазифаларни аниқлашда, ишлар кетма-кетлигини шакллантириш орқали вақтни тежашда ёрдам беради.

Вақт чекланган ресурсдир. Бирор нарсага «ҳа» десангиз, бошқа нарсадан воз кечасиз, у шундай ишлайди. Иштирокингиз ихтиёрий бўлган учрашувга рози бўлсангиз, сизни қизиқтирган лойиҳага камроқ вақт қолдирасиз. Вақти-вақти билан устувор вазифаларни аниқлаб олинг ва кундалик вазифаларингизни келажакда эришмоқчи бўлган нарсаларингиз билан мувозанатлашга ҳаракат қилинг.

Иккитаси бирда

Вақтни самарали сарфлашнинг ушбу усули бекорга иккитаси бирда деб номланмаган. Унинг ўзига хослиги ҳам айнан шунда: бир вақтнинг ўзида иккита ишни бажариш керак. Масалан, сиз ҳам кечки таом тайёрлашингиз, ҳам эртанги маърузангиз матнини ёдлашингиз керак.

Шундай ҳолатда иккита вазифани бирлаштириб юбориш мумкин. Бу бироз ноқулай ва шу билан бирга кўпроқ ақлий меҳнат талаб қилиши табиий. Чунки сиз бир вақтда ҳам таом пиширишга, ҳам матн сўзларига эътибор қилишингиз талаб этилади. Бироқ бу маърузангиз сўзларини яхшироқ эслаб қолишингизга ёрдам ҳам бериши мумкин.

Яна бир мисол: айтайлик, яқинда янги бир фильм намойиш қилинди ва сизда ушбу фильмни томоша қилиш истаги бор. Бу учун алоҳида вақт ажратиш шарт эмас. Фильмни сафар вақтида, йўлда амалга оширса ҳам бўлади. Шунда сиз ҳам манзилга етасиз, ҳам маданий ҳордиқ оласиз.

Аввалроқ Google ходимлари орасида машҳур бўлган шахсий ривожланиш учун «20 фоиз қоидаси» ҳақида батафсил маълумот берилганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда