Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:05 · 28.04.2022

Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирди

Кафил бўлганлар билан суҳбатлашилганда улар яқин танишларига ишонган ҳолда, қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқмасдан имзо қўйгани маълум бўлган.

Марказий банк кредитларга кафил бўлган фуқароларни огоҳлантирди
Фото: ТАСС

Сўнгги пайтларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига кредитларга кафил бўлган фуқаролар томонидан қарздорлар ўз вақтида кредитларни қайтарилмаслиги натижасида уларни ундириш кафилнинг ҳисоб рақамига қаратилаётгани масаласида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Регуляторнинг таъкидлашича, ўз вақтида тўланмаган кредит қарздорлиги вужудга келганда қарз олувчининг ҳисобварағида маблағи бўлмаса, банклар томонидан қарздорликни ундириш нимага қарз олувчига тегишли бошқа мол-мулкларга қаратилмасдан, қарздорликни сўндириш дарҳол кафилнинг банк карталаридаги мавжуд пул маблағлари ҳисобидан акцептсиз (мижознинг розилигисиз) тарзда амалга оширилаётганлиги бўйича эътироз билдирилиб, банклар бундай қилишга ҳақлими, деган саволлар берилмоқда.

Мазкур эътирозлар бўйича кафил бўлган фуқаролар билан суҳбатлашилганда улар яқин танишларига ишонган ҳолда, қарз олувчининг молиявий ҳолатини ўрганиб чиқмасдан ҳамда кафиллик шартномаси шартлари билан тўлиқ танишмай туриб, шунчаки «расмиятчилик учун» имзо қўйиб беряпман, деган фикр билан кредит бўйича кафил сифатида ўзларига молиявий мажбурият олганликлари маълум бўлмоқда. 

Шу билан бирга, кредит бўйича кафил бўлган фуқаролар кафилнинг қонун ҳужжатлари ва ҳатто кафилнинг ўзи имзолаган кафиллик шартномалари шартлари билан белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, кафиллик қай ҳолатларда бекор бўлиши тўғрисида батафсил маълумотга эга эмаслиги натижасида кафил, қарз олувчи ва кредит ташкилоти (банк ва микрокредит ташкилоти) ўртасида турли тушунмовчиликлар пайдо бўлмоқда.

Қайд этилишича, кафил фуқаролардан қарз олувчи кредит тўловларини вақтида тўламаганда юзага келган навбатдаги қарздорлик тўловларини ўз ихтиёрингиз билан тўлашга рози бўлармидингиз, деб сўралганда кафилларнинг аксарияти қарз олувчилар барча кредит тўловларини ўзлари тўлашини, кафиллик бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, кафил бўлишга кўндирганлигини билдирган ҳамда бошқа шахс томонидан олинган кредит тўловларини тўлашга хоҳиши йўқлигини таъкидлаган.

Тахкидланишича, кафил шахс кредит маблағи ажратган кредит ташкилоти олдида қарз олувчи билан баравар ҳажмда жавоб беради (кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса), шу жумладан, кафил шахс кредит ташкилотига қарздорнинг ўз вақтида тўланмаган кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларини тўлашдан ташқари, ушбу кредитни ундириб олиш билан боғлиқ суд харажатларини ва қарздор ўз мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредит ташкилотига етказилган бошқа зарарларни ҳам тўлайди.

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати фуқароларни бошқа бир шахснинг кредити бўйича кафил сифатида қатнашишдан аввал келажакда ўзи ҳамда қарз олувчининг молиявий ҳолати ёмонлашуви сабабли юзага келиши мумкин бўлган хатарларни (молиявий йўқотишлар, кредит тарихи маълумотлари ёмонлашуви, турли процессуал жараёнларда жавобгар сифатида қатнашиш) тўғри баҳолашга, молиявий имкониятларни аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда таҳлил қилишга, шунингдек, ҳаволада келтирилган тавсия ва маълумотлар билан батафсил танишиб чиқишга чақирган.

Аввалроқ Ўзбекистонда ипотека кредити олишда қариндош бўлмаган шахслар кафил бўлишига рухсат берилганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди