Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:56 · 17.07.2022

Маскнинг адвокатлари Twitter даъвоси бўйича суд мажлисини кейинга қолдиришни сўради

Tesla раҳбарининг вакиллари суд жараёнини 2023 йил 13 февралда ўтказишни сўрамоқда

Маскнинг адвокатлари Twitter даъвоси бўйича суд мажлисини кейинга қолдиришни сўради

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг адвокатлари Twitter’нинг тезлаштирилган суд жараёнини ўтказиш тўғрисидаги сўровини рад этишни сўраб ариза берди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Twitter 13 июль куни суд орқали тадбиркордан ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олишни якунлашни талаб қилиб, уни тармоқ ва унинг акциядорлари олдидаги мажбуриятларини бажармаганликда айблади.

Компания Делавэр штатининг Адолат суди ишни сентябрь ойида кўришни бошлашига ва жараён тўрт кун давом этишига умид қилмоқда.

Маскнинг адвокатлари қайд этишича, «бундай катта миқёсдаги ишни» бунчалик қисқа вақт ичида якунлаб бўлмайди.

«Twitter жараёнларни ‘ёруғлик тезлигида’ ўтказа олмайди», — дейди улар.

Tesla раҳбарининг вакиллари суд жараёнини 2023 йил 13 февралда ўтказишни сўрамоқда.

«19 июль куни суд ишини тезлаштирилган режимда кўриб чиқиш керакми ёки йўқлиги борасида тингловлар бўлиб ўтади», деб ёзади Bloomberg.

The Washington Post нашрининг ёзишича, Маскнинг адвокатлари тадбиркор келишувдан воз кечиш ҳуқуқига эга деб ҳисобламоқда, уларнинг фикрича, Twitter Маскка бизнесни баҳолаш учун зарур бўлган тўлиқ маълумотлар — спам-ботлар ва сохта аккаунтлар ҳақидаги информацияларни тақдим этмаган.

Маскнинг сўзларига кўра, Twitter «ҳақиқатни яширишга» уринган.

«Тадбиркор тармоқдан спам-ботлар ва сохта аккаунтлар қайдини қандай юритаётгани ҳақида қўшимча маълумот олишга уринган, аммо бу муваффақиятсиз якунланган», деб ёзади The New York Times Маск адвокатларига таяниб.

Аввалроқ Илон Маскнинг жамоаси Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олишини молиялаштириш бўйича инвесторлар билан ўтказилаётган музокараларни тўхтатган, кейинроқ эса сотиб олиш фикридан бутунлай қайтганди.

Маскнинг таъкидлашича, Twitter’нинг сохта ва спам аккаунтлар умумий фойдаланувчилар сонининг беш фоиздан камроғини ташкил қилиши ҳақидаги даъволари ҳақиқатга тўғри келмайди.

Twitter раҳбарияти SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маскни ижтимоий тармоқни сотиб олишдан бош тортгани учун судга мурожаат қилишини маълум қилганди.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш фикридан қайтганидан сўнг тармоқ акциялари ўн бир фоизга тушиб кетди.

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди