Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Мисрлик журналист: «Ўзбекистон — 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши маскан»

Фотима Бадавий томонидан тайёрланган материалда Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи, сайёҳлик салоҳияти ҳамда 2023 йилга мўлжалланган сайёҳлик лойиҳалари ҳақида маълумотлар келтирилган

Мисрлик журналист: «Ўзбекистон — 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши маскан»
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мисрнинг «Ал-Муватин» ахборот агентлиги сайтида «Ўзбекистон — 2023 йилда энг яхши сайёҳлик йўналиши» сарлавҳали мақола чоп этилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Журналист Фотима Бадавий томонидан тайёрланган материалда Ўзбекистоннинг бой маданияти, тарихи, сайёҳлик салоҳияти ҳамда 2023 йилга мўлжалланган сайёҳлик лойиҳалари ҳақида маълумотлар келтирилган.

«Lonely Planet» халқаро нашриёти рейтингида Ўзбекистон визасиз кириш ва ҳаракатланиш қулайлиги бўйича Марказий Осиё минтақасидаги энг яхши сайёҳлик йўналиши деб топилди, The Economist журнали Ўзбекистонни сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Марказий Осиёдаги энг барқарор ривожланаётган давлат деб тан олди. Буларнинг барчаси, шунингдек, бой тарих ва ажойиб таомлар Ўзбекистонни машҳур сайёҳлик масканига айлантиради», деб таъкидлайди «Ал-Муватин» ахборот агентлиги.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мақолада Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизни хорижлик сайёҳлар учун тобора очиқ ва жозибадор манзилга айлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланади.

«65 давлатдан ташриф буюрувчилар учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди ва 77 давлат, жумладан, Миср фуқаролари учун электрон визалар бериш тизими соддалаштирилди, — дейилади мақолада. – Хусусан, Самарқанд ва Бухоронинг муҳташам масжид ва минораларини кўришни орзу қилган инсонлар бугун дунёнинг барча бурчакларида топилади».

Мақолада Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарлари UNESCO’нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилгани қайд этилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда ижтимоий тармоқларнинг муҳим ролига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланган.

«Сўнгги йилларда сайёҳлар ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг энг муҳим сайёҳлик йўналишларига ташриф буюриш тажрибаси ва таассуротлари билан ўртоқлашмоқда. UNESCO Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги энг жозибали ва хавфсиз саёҳат йўналиши сифатида тарғиб қилиш учун блогерлар билан ҳам ҳамкорлик қилади. Фуд-блоггерлар эса ўзбек ошхонасининг миллий таомларини ёритишда жуда фаол», — деб ёзади Фотима Бадавий.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда