Мьянма ўзининг рақамли валютасини жорий этмоқчи. Бу молиявий фаолиятни яхшилай оладими?
Расмийларга кўра, рақамли валюта мамлакатда «молиявий фаолиятни яхшилашга» ёрдам бериши керак.

Мьянма (собиқ Бирма) ҳарбий маъмурлари 2022 йил мамлакатнинг рақамли валюталарини яратиш ниятида. Бу ҳақда одатда хунтанинг расмий вакили вазифасини бажарадиган ахборот вазири ўринбосари, генерал-майор Зо Мин Тун маълум қилди.
«Биз буни хусусий компаниялар билан биргаликда ёки мустақил равишда, ҳукумат томонидан амалга оширамизми, ҳали бир қарорга келмадик», — дейди у.
Расмийларга кўра, рақамли валюта мамлакатда «молиявий фаолиятни яхшилашга» ёрдам бериши керак.
Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил мамлакат иқтисодиёти 19 фоизга қисқарган. 2022 йил учун прогноз ҳам жуда оптимистик эмас. Ўсиш фақат 1 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, Жаҳон банки ҳисоботида айтилишича, агар пандемия ва ҳарбий тўнтариш бўлмаганида, 2021 йил мамлакат иқтисодиёти 30 фоизга ўсган бўлар эди.
Мьянма ўзининг рақамли валютасини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий жиҳатдан азоб чекаётган ягона давлат эмас. Венесуэла ҳам 2021 йил рақамли боливарни жорий этиш ниятини эълон қилганди. Тегишли қонун лойиҳаси аллақачон маҳаллий парламентга киритилган.
Аввалроқ Ҳиндистон молия вазири Нирмала Ситараман 1 апрелдан бошлаб рупийнинг рақамли версиясини ишга туширишини эълон қилганди.






