Ойбек Турсунов Kapitalbank’нинг 34 фоиз акциясини сотиб олди
Банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етди

Ойбек Турсунов Kapitalbank устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олди. Бу ҳақда Фонд биржаси сайтида маълумот келтирилган.
Унга кўра, 29 октябрь куни Ойбек Ботирович Турсунов Kapitalbank акциядорлик тижорат банки устав капиталидаги 34,10 фоиз акцияни сотиб олган. Банкдаги у эгалик қиладиган жами акциялар 50 фоизга етди. Фонд биржаси сайтида харид нархи бўйича маълумотлар келтирилмаган.
Битимдан сўнг банкда Ойбек Турсунов эгалик қиладиган акциялар сони 164 миллион 927 890 тага етган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг май ойида Ойбек Турсунов Uzcard акцияларининг назорат пакети эгасига айланган эди.
Аввалроқ Ўзбекистонда «Bank Apelsin» акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганди.






