Ўзбекистон туманларидаги ЯТТларга ижтимоий солиқ тўлашда имтиёз белгиланди
Солиқ имтиёзи 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача амал қилади.

Ўзбекистон туманларидаги ЯТТларга ижтимоий солиқ тўлашда имтиёз белгиланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда давлат қонуни билан Солиқ кодексининг 483-моддаси 10, 11-қисмлар билан тўлдирилган.
Унга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳамда мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланган.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туманларда (Тошкент шаҳридан ташқари) фаолият юритаётган ЯТТларга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда айрим янги корхоналар учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, депутатлар айрим маҳсулотларни ҚҚСдан озод қилувчи қонунни қабул қилгани ҳақида хабар берилди.






