Ўзбекистонда айрим янги корхоналар учун фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади
Имтиёзлар Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятидаги айрим туманлар учун берилади.

Қашқадарё, Навоий ва Тошкент вилоятидаги айрим туманларда янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги шароити «оғир» бўлган туманларда тадбиркорликни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи, Деҳқонобод, Касби, Миришкор ва Нишон туманларида янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2025 йил 1 январга қадар:
- айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш;
- фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида тўлаш назарда тутилган.
Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманларида янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2025 йил 1 январга қадар:
- айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш;
- фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида тўлаш режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент, Оққўрғон, Бекобод туманларида янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига 2025 йил 1 январга қадар:
- айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш;
- фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтириш;
- юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида тўлаш назарда тутилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчиларнинг фойда солиғи ставкасини пасайтириш таклиф қилинганди.






