Ўзбекистонда цемент нархи йил бошига нисбатан арзонлашди
Цемент нархлари ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 5,7 фоизга арзонлашгани кузатилган

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги цемент нархи бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида цемент нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 2,6 фоизга арзонлашган. Цемент нархлари ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 5,7 фоизга арзонлашгани кузатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 ойида энг кўп Қозоғистондан (1,1 миллион тонна) цемент импорт қилди. Бу даврда хориждан Ўзбекистонга қиймати 114 миллион долларга тенг бўлган 2,4 миллион тонна цемент импорт қилинган.
Аввалроқ Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Қизилой маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Toshkent conch cement» томонидан 200 миллион долларлик цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланган эди.






