Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 13:00 · 11.07.2022

Ўзбекистонда инфляцияга қандай омиллар таъсир қилмоқда?

Ўзбекистонда пул массаси, фоиз ставкаси ва ЯИМ каби талаб омилларининг инфляциядаги улуши 29 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда инфляцияга қандай омиллар таъсир қилмоқда?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда инфляцияга таъсир этувчи омиллар ва уларнинг динамикасини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.

Инфляция кўрсаткичини паст даражада ушлаб туриш макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим омили бўлиб, у ўз навбатида, ижтимоий ривожланиш, инвестиция фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилувчи таркибий ўзгаришларни давом эттириш учун зарур шарт-шароитларни яратади. 

2022 йилнинг май ойида йиллик Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 11 фоизни ташкил этди. Унинг таркибида,  озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси 6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар инфляцияси, мос равишда 3,6 фоиз ва 1,4 фоизга тўғри келади.

Ҳисоб-китоблар савдо ҳамкори бўлган мамлакатлардаги инфляция Ўзбекистондаги инфляцияга таъсир қилувчи асосий омиллардан бири эканлигини кўрсатди. Чунки асосий инфляциянинг тахминан 38 фоизи импорт инфляциясининг ўсиши билан боғлиқ. 

Ўзбекистонда пул массаси, фоиз ставкаси ва ЯИМ каби талаб омилларининг инфляциядаги улуши 29 фоизни ташкил этади. Нархга таъсир этувчи омилларидаги ўзгаришлар Ўзбекистонда истеъмол нархлари индексининг 33 фоизга ўсишига туртки бўлмоқда.

Ўзбекистонда  2022 йилнинг 5 ойида умумий инфляция даражаси 11 фоизни ташкил этган бўлса, бунинг 4,18 фоизини импорт инфляцияси ташкил қилган. Унда Россия, Хитой, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия каби асосий савдо ҳамкорларининг улуши 2,73 фоизга етди. 

Импорт инфляциясига Россия ва Хитойдаги инфляциянинг таъсири катта. Ўзбекистоннинг умумий импорти ушбу мамлакатларнинг улуши салмоқли, яъни 21 фоиз ва 19 фоиз. 

Шу боис уларнинг инфляцияга таъсири ҳам сезиларли, аниқроғи 0,90 фоиз ва 0,81 фоиз. Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркиянинг импорт инфляциясига  таъсири эса умумий импорт инфляциясининг тахминан 0,45 фоиз, 0,30 фоиз ва 0,28 фоизини ташкил этди.

Инфляцияга Россиянинг  таъсири асосан саноат товарлари, машина ва транспорт ускуналари йўналишида кузатилади. Худди шундай, Хитойнинг импорт инфляцияси асосан машина ва транспорт ускуналари, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кимёвий маҳсулотлар нархига таъсир кўрсатди. 

Қозоғистоннинг импорт инфляцияси асосан озиқ-овқат ва саноат товарлари, Жанубий Корея ва Туркиянинг импорт инфляцияси эса асосан машина ва транспорт ускуналари нархларига таъсир кўрсатди.

Ушбу тадқиқотда учта эмпирик моделдан фойдаланилди: Марк-Уп, монетар ва доллар инфляция модели, яъни долларда импорт қилинадиган маҳсулотлар нархининг ошиши.

Таҳлил 2016 йилнинг январидан 2022 йилнинг май ойигача бўлган ойлик маълумотларга асосланиб ўтказилган. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Марказий банки ва Давлат статистика қўмитасининг очиқ статистик маълумотларидан олинди.

Мавзуга доир:

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди