Ўзбекистонда Plug and Play глобал инновацион платформаси техник маркази очилади
Компания бешта қитъада 40 дан ортиқ манзилларда фаолият юритади, бош офиси эса Силикон водийсида жойлашган.
Plug and Play Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Park Uzbekistan ҳамда AloqaVentures билан кечган учрашувлардан сўнг Тошкентда ўз ваколатхонасини ишга тушириши ҳақида эълон қилди.
Plug and Play — стартаплар, корпорациялар, университет ва давлат идораларини бирлаштирувчи етакчи инновацион платформа. Компания бешта қитъада 40 дан ортиқ манзилларда фаолият юритади, бош офиси эса Силикон водийсида жойлашган.
Plug and Play ўз венчур фондига эга ва бунинг натижасида Dropbox, Guardant Health, Honey, Lending Club, N26, PayPal ва Rappi каби юзлаб муваффақиятли компанияларга сармоя киритишга муваффақ бўлган.
Ҳамкорликнинг дастлабки босқичи ушбу йўналишларни қамраб олади:
- молиявий технологиялар;
- суғурта ва корпоратив технологиялар;
- таълим.
Батафсил маълумот билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.