Ўзбекистонда қанча банк картаси ва банкомат муомалада экани маълум бўлди
Мамлакатда 20 миллион 890 минг 599 нафар мижоз масофавий банк хизматидан фойдаланади.

2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 27 миллион 207 минг 174 тани ташкил қилмоқда. Шунингдек, мамлакатда 20 миллион 890 минг 599 нафар мижоз масофавий банк хизматидан фойдаланади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда ўрнатилган банкомат ва инфокиосклар сони 13 минг 41 тани ташкил этмоқда. Ўрнатилган тўлов терминаллари сони эса 433 минг 870 тага етган.
Шунингдек, банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган тўловлар суммаси 286 440 миллиард сўмни ташкил этган. Ҳисоб китоб клиринг тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 2 397 миллиард сўмга етган. Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 25 376 миллиард сўмдан ошган.
Аввалроқ Telegram’да банк картасидан пул ўғирлаш ҳолатлари учраётгани хабар қилинганди.






