Ўзбекистонда янги банк ташкил этилади
Банкни ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади ва таклифлар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистондаги ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш учун «Тараққиёт банки» ташкил этилади. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.
Қайд этилишича, халқаро молия институтлари билан Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича консультатив маслаҳат олиш режалаштирилган. Банкни ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади ва таклифлар ишлаб чиқилади.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилади. Шундан сўнг Президентнинг қарори қабул қилинади.
Шунингдек, республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакилларини ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш режа қилнган .Жумладан Сирдарё вилояти Хитой, Сурхондарё вилояти Россия ҳамда Жиззах вилояти Ҳиндистон билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантиради.
Аввалроқ «Асакабанк» хусусийлаштирилиши ҳақида хабар берилганди.