Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади
Президентнинг «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади. Бу ҳақда Президентнинг «Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида сўз боради.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:
- Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивиденд тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;
- норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивиденд тарзидаги даромадларига фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар тарзидаги даромадлари жисмоний шахслар даромад солиғи ва юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади.
Таъкидланишича, 2022 йил 1 июлдан қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқорида йиғим тўланади.






